Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Жасур Абдураимов: "Футбол бизда ҳали жойида эмас, лекин секин-аста шаклланмоқда" News

Жасур Абдураимов: "Футбол бизда ҳали жойида эмас, лекин секин-аста шаклланмоқда"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ.босқичи 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.


Ўйин ҳақида

- Бизда қандайдир қийин ўйин бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар охиригача курашишди. Бизга омад ҳам келди. Футбол бизда ҳали жойида эмас, лекин секин-аста шаклланмоқда.

- Кубок ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?


- Биз ҳозир кубок ёки чемпионат доирасидаги ўйин ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Ҳар бир ўйинни ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз.

- Суперлигада "Сўғдиёна" билан ўйнайсизлар. Улуғбек Бақоев жамоасидан нималарни кутаяпсиз?


- Улуғбек Бақоев яхши мураббий. "Сўғдиёна" билан қизиқарли ўйин бўлади. Ким ютишини майдонда кўрамиз.

- Сиз шакллантираётган "Металлург"дан нималарни кутиш мумкин?


- Бизда ҳамма бирдек ҳаракат қилаяпти. Футболни ҳали тўлиқ кўрсата олмадик. Бу сорт турида натижа муҳим ҳисобланади. Вазиятлар бор, лекин икки тайм мобайнида фойдаланишга тайёр бўлиш учун вақт керак. Бир ойдан буён шу ердаман. Футболчилар менга ҳам ўрганишлари керак.

- Нагаев бугун ўйин қайдномасида ҳам кўринмади?


- Унда жароҳат бор эди. Шу сабаб бугун уни майдонга туширмадик.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика