Latest news

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  0 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  8 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   1 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  11 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  15 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

Жасур Абдураимов: "Дуранг адолатли натижа бўлди" News

Жасур Абдураимов: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган марказий учрашув "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Жасур Абдураимов иштирок этди.


- Мен ўзимни жамоам ҳақида гапираман. Биринчи тайм мени умуман қониқтирмади. Бу мураббий сифатида мени хатоим. Биринчи бўлимда тактик жиҳатдан ҳам ютқаздик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни кучайтира олдик. Футболда энг муҳими - ҳар бир футболчи майдонда борини бериши лозим. Ғалаба қозонасанми, ютқазасанми майдонда бор кучингни сарф этмоғинг лозим. Менимча, дуранг ўйинга мос бўлди.

Техник хатолар кўп бўлди. Бу биринчи навбатда захира ўриндиғимиз жуда тор эканлигидан. Жамоамдан, футболчилардан миннатдорман. Шундай қийин учрашувда бир очко олганимиз ҳам ёмон натижа бўлмади. Шу боисдан ҳам уларга раҳмат айтаман.

Менга кўпроқ индивидуаль жиҳатдан кучли футболчилар ёқади. Чунки улар қийин палларда ҳам вазиятни ҳал эта олишади.

Мен жамоага яқинда келдим. Жуда қисқа вақт ичида вазиятни буткул ўзгартириб юбориш қийин. Мен астойдил бунга ҳаракат қиляпман. Ишлашда давом этамиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика