Жанубий Корея мураббийи: "Футболчи сифатида ЖЧда иштирок этмаганман, буни мураббий бўлиб амалга оширмоқчиман"
06 jul 2017 08:29
News
Жанубий Корея мураббийи: "Футболчи сифатида ЖЧда иштирок этмаганман, буни мураббий бўлиб амалга оширмоқчиман"
ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тае Йонг футболчиларни танлашда ўйин услубига эътибор қаратишини айтиб ўтди.
"Агар футболчи менинг услубимга мос келса, у жамоа сафида етарли даражада ўйнамаган бўлсада, терма жамоага таклиф қиламан.
Штилике ва менинг орамизда фарқ бор. Мен футболчиларни ўйин услубимга мос келиш ёки келмаслигига қараб танлайман.
Футболчи сифатида жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаганим - менинг армоним. Бу ишни энди мураббий сифатида қилмоқчиман", - дейди Шин Тае Йонг.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Шин Тае Йонг бошчилигидаги корейслар ўз майдонида Эронни қабул қилишади. 5 сентябрь куни Жанубий Корея Тошкентда Ўзбекистон билан ўйнайди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments