Latest news

09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  9

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр News

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр

Португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳақидаги хабарлар кун сайин ўзгариб бормоқда.

Куни кеча Кейрушнинг ўзига бошқа иш топгани, эндиликда у Жазоир миллий терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини ёзгандик. Бугун эса бу мураббийга Жанубий Корея қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чиқди.

Эндиликда португалиялик мутахассис Жанубий Корея қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Маълум бўлишича, Ж.Кореянинг "Hyundai" компанияси раҳбарининг ўғли Чунг Монг Гю мураббий хоҳлаётган маошни тўлаб беришга тайёр. Кейруш қайси жамоада ишламасин, йиллик маоши 3,5 миллион доллар бўлишини хоҳламоқда.

Чунг Монг Гю ҳозирда Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти ҳисобланади ва жуда катта маблағга эга инсонлардан бири. Унинг орзуларидан бири терма жамоага машҳур мураббийни олиб келиш. Хабарингиз бор, кореяликларни жаҳон чемпионатида Шин Таэ Ёнг бошқарди ва эндиликда ассоциация унинг ўрнига бошқа мураббийни қидирмоқда. Номзодлар орасида Кейрушдан ташқари Хуан Карлос Осорио билан Златко Далич ҳам бор. Лекин Чунг Монг Гю айнан Карлуш Кейруш келишини истаяпти.

Айтиб ўтганимиздек, Чунг Монг Гюнинг отаси Чунг Жу Юнг машҳур "Hyundai" компанияси раҳбари ҳисобланади ҳамда унинг бойлиги "Форбс" журнали томонидан бир миллиард доллардан зиёд баҳоланган.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика