Latest news

07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  29 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади News

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади

Афсонавий Марк Нобл бутсаларини михга илди.

35 ёшли ярим ҳимоячи "Вест Хэм" уй ўйингоҳида фаолиятидаги охирги учрашувида иштирок этди. "Болғачилар" "Сити"га қарши ўйин олдидан жамоанинг кўп йиллик етакчиси учун махсус маросим ўтказишди.

Мухлислар унинг шарафига ажойиб перфоманс тайёрладилар, Марк эса кўзёшларини тийиб тура олмади. 16-дақиқада (Ноблнинг рақами) олқишлар садоси остида бутун стадион жумбушга келди. 

"Бугун бу ерда менинг катта оилам бор... ва мен "катта оила" деганда, 60 000 кишини назарда тутяпман", – деди футболчи таъсирли оҳангда.

Билсангиз керак, Марк ҳар ўйиндан сўнг анъанавий тарзда кийиниш хонасини тозалайди. Қойил қолиш керакки, у бу ишини сўнгги учрашувидан кейин ҳам амалга оширди.

"Жаноб Вест Хэм" 18 йил давомида "болғачилар" асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилди – 549 та ўйин, 62 та гол, 61 та ассист. Ҳавас қиларли кўрсаткич!

Муаллифнинг телеграм каналига обуна бўлишни унутманг! >>> EkSport

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика