Latest news

09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  0 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  6 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  0 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  5 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" News

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Rating:    

Comments

-1   
27 apr 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика