Latest news

23:58Шквирин "Андижон"да  0 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  11 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ" News

Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

- Илк навбатда бугунги ғалабадан хурсандман. Бу уч очко ҳаво каби керак эди. Ўйиннинг муҳимлигини йигитлар тушуниб туришганди. Айни дамда турнир жадвалида сўнгги ўринда турибмиз. Кураш давом этмоқда, биз ҳам охиригача курашамиз. Йигитларимга катта раҳмат айтаман. Биргаликда яхши тайёрландик. "Сурхон"нинг қандай ўйнашини, нималарга қодирлигини билардик. Йигитлардан миннатдорман, улар ушбу ўйинга тузилган режани, стратегияни тўлиқлигича бажара олишди. Шунингдек, 600 километр йўлни босиб келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни яхши қўллаб туришибди. Хурсандман, аммо ҳали ҳеч нима қилганимиз йўқ. Муҳим ўйинлар олдинда.

- Ғалаба билан табриклайман. "Қизилқум" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этгандек. Умуман олганда жамоангизни иккинчи бўлимга қайси кўрсатмалар орқали тайёрладингиз?

- Айни дамда турнир жадвалидаги ҳолат сабабли "Сурхон" босимсиз ўйнади. Улар ҳозир 6-ўринда. Бизда эса босим бор, кўпчилик рухан чўккан, бу рухий ҳолат ҳам ўз сўзини айтади. Аммо бугун йигитларнинг кўзи ёнди. Фақатгина ғалаба учун уларга кўрсатмалар бердим. Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб турибди. Бу ҳолатдан чиқиб кетишимиз учун ўзимиз ёрдам беришимиз керак. Четдан ҳеч ким ёрдам бермайди. Шу сабабли биринчи бўлимда катта ташаббус кўрсатдик, яхши вазиятлар яратдик, бироқ фойдаланиш қийин бўлди. Иккинчи бўлимни эса ёмон бошладик. 15 дақиқалар мобайнида биз фақат қарши ҳужумда ўйнадик, шунда ҳам вазиятлар яратдик. Футболдаги сен урмасанг сенга уришади тушунчаси яна ўзини кўрсатди ва рақиблар бир вазиятдан гол уриб кетишди. 1:1 ҳисоби вақтида бизда яна кўплаб вазиятлар бўлди, ундан фойдалана олишда қийналдик. Шу боис иккала бўлимда ҳам биз катта устунлик қилдик деб айта оламан. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Вазиятлар бўлади, ўйин эса рақибга қараб тузилади. Шунчаки вазиятни якунлаш бизга етишмади. Қарши ҳужумларга яхши ўтдик, аммо сўнгги пас етишмади, баъзида тўпни кўп ушлаб юбордик. Айрим жойларда эса тўпни шунчаки йўқотдик. 

- Бир неча йиллар олдин Сиз "Бухоро"да ишладингиз ва ўша пайтда ҳам жамоа лигада қолиш учун кураш олиб борди. Умуман олганда "Бухоро" ва "Қизилқум" ўртасидаги фарқ қандай?

- Менинг тақдирим шундай - сўнгги ўриндаги жамоада ишлаш. Бу саволга жавоб бериш жуда қийин.

- Легионер Акаки Шулая бугун чиройли гол урди. Бу голга қандай таъриф берган бўлардингиз?

- Ван Перси услубидаги гол? Ростдан ҳам чиройли гол бўлди. Бундай голлар кучли бешлик чемпионатларида бўлиб туради. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика