Latest news

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  2 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Жамшид Саидов: "Футболчиларим "Обод"га муносиб баҳо бера олмади, шекилли" News

Жамшид Саидов: "Футболчиларим "Обод"га муносиб баҳо бера олмади, шекилли"

"Обод" - "Бухоро" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов қатнашди.

- Бугун футболчилар рақибга муносиб баҳо бера олмади, шекилли? Шундай бўлса-да, кўп жиҳатлар бўйича ёмон ўйнадик. Келаси учрашувларда камчиликларни бартараф қиламиз, деган умиддаман, - дейди Саидов.

- Жамоа илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин кўрсатиши кутилганди!?
- Мавсум энди бошланди. Ҳозир ҳужумкор ўйин ҳақида гапириш бироз эрта. Агар ўйин аввалида гол урганимизда учрашув бошқача кўриниш оларди.

- Жамоа яққол ҳужумчисиз ўйнаганини нима билан изоҳлайсиз?
- Нега? Таркибда ҳужумчилар бор. Улар бугун майдонга тушишди. Мурзоев эса, тайёр эмас.

- Жамоада номдор футболчилар бор. Лекин ўйин шунга мос бўлмади?!
- Тўғри, гапингизга қўшиламан. Аммо биз ҳали яхши ўйинларимизни кўрсатамиз.

- “Обод” ҳақида фикрингиз.
- Иштиёқи кучли жамоа, келаси учрашувларда омад тилаймиз.

- “Бухоро”да Тачмурод Агамуродов нима иш қилади?
- У маслаҳатчи мураббий. Шамакович билан ҳамкорликда ишлаймиз. Танаффусда ва бошқа пайтларда ўйинимизни муҳокама қиламиз.

- Захира ўриндиғи ҳақида нима дейсиз?
- Бизда тенг кучли таркиб бор. Захирадан тушадиганлар ўйинни бемалол кучайтира олади.


Фурқатбек Нишонов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика