Latest news

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  68 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  14 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Жамшид Саидов: “Четлатишдан сўнг ўйин умуман ўзгариб кетди" News

Жамшид Саидов: “Четлатишдан сўнг ўйин умуман ўзгариб кетди"

Суперлига 17-туридан ўрин олган “Андижон” – “Бухоро” (2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрлари билан ўртоқлашди.




“Четлатишдан сўнг ўйин умуман ўзгариб кетди. Ўйлаган режаларимиз ўхшамади. Четлатишгача ҳаммаси яхши кетаётганди. 

Ҳа, “Андижон”да фаолият олиб борганман. Футболчиларнинг барчасини яхши танийман. Уларнинг нималарга қодирли эканлигидан хабаримиз бор эди. Жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик, сўнг четлатиш... 

Рақибни яхши билардим, футболчиларнинг имкониятларини ҳам. Олти очколик ўйин эди. Олдинда ўйинлар кўп, йигитлар ўзларига келиб олиб, навбатдаги учрашувларда яхши ўйин кўрсатишади. 

Дарвозабон ярим жамоа. У қийин паллаларда ёрдам бера олиши керак. Унда ўзига бўлган ишонч етишмаганини сездим ва алмаштирдим”, - дейди Жамшид Саидов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика