Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Жамшид Саидов: "Бугун маҳаллий ишқибозлар ҳам бизга мухлислик қилишди" News

Жамшид Саидов: "Бугун маҳаллий ишқибозлар ҳам бизга мухлислик қилишди"

Суперлиганинг 13-туридан "Қизилқум" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Мухлисларимизга рахмат, бизга охиригача ишонишди ва қўллаб-қувватлашди. Биринчи давра якунини ажойиб ғалаба билан якунладик. Йигитларга характер кўрсатишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалабада жамоанинг ҳар бир аъзосини алоҳида меҳнати бор. Шунингдек, таъкидлаб ўтиш керак, бугун маҳаллий ишқибозлар ҳам бизга мухлислик қилишди. Албатта, уларга ҳам жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

- Жамолиддин Убайдуллаевнинг захирага олиниши жароҳат билан боғлиқми?

- Ҳа, шундай бўлди. У рақиб футболчиси билан курашда жароҳат олди, мажбурий алмаштиришга қўл урдик. Унинг ҳолати ҳақида барчаси тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

- Европа чемпионатида Грузия терма жамоаси ажойиб ўйинлар кўрсатаяпти. Умуман чемпионатимизга келадиган грузин футболчиларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамизга келадиган легионер бизнинг принципларга мос тушиши керак. Грузин футболчиларда курашувчан характер бор. Намангандаги ўйиндан сўнг бизда жароҳатлар бор эди. Грузия терма жамоаси Европа чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб, Португалияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Умуман, грузин футболчилар ҳақида фикрим ижобий.

- "Қизилқум" чемпионат стартини яхши бошлаганди. Бироқ, кейинчалик натижаларда пасайиш кўзга ташланди. Бу нима билан боғлиқ?

- Аввал ҳам айтгандим, ҳозирги Суперлигамиз савия жиҳатдан анчайин кучайиб кетди. Ҳамма жамоа таҳлилларга асосланган футбол ўйнаяпти. Кучсиз кўринаётган жамоанинг ўзи йўқ. "Насаф" ёки "Пахтакор"ни олинг, кучли жамоалар, лекин улар ҳам ҳар бир ўйинда катта қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика