Latest news

20:55Суперлига. 2та гол урилган ўйинда ОКМК "Локомотив"ни мағлубиятга учратди  11 20:26"Арсенал" мухлислари "Ман Сити" меҳмонхонаси ёнида мушакбозлик қилишди, аммо бинода манчестерликлар йўқ эди  1 20:09Эшитдик-да! Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Океания вакилига қарши майдонга тушади  8 19:51"Бавария" Бруну Фернандешни сотиб олиши мумкин  3 19:26Ўзил "Тоттенхэм"ни бошқа "тролл" қилмасликка ваъда берди, агар...   4 19:02Фабио Капелло: "Ички "бозордаги италияликларга" эътибор беринг"  6 18:43Расман: Варан ёзда "Манчестер Юнайтед"дан кетади  0 18:21"Манчестер Юнайтед" Тен Хагга АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 17:50Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди  3 17:28ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  1 17:05Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"  13 16:31"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  12 16:11Клоппнингг ёрдамчиси "РБ Зальцбург"да иш бошлаши мумкин  2 15:50"Бавария" Тухелни яна бир мавсум ишда қолдириши мумкин  6 15:31"Зенит" 25 май куни Сергей Семак билан янги шартнома имзолайди  1

Жамшид Саидов: "Бугун "Бунёдкор" легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади" News

Жамшид Саидов: "Бугун "Бунёдкор" легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади"

Суперлига 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” - “Қизилқум” (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, мавсум старти билан футбол аҳлини табриклайман. Биринчи таймда яхши ўйнадик, иккинчи таймдаги ўйинимиз эса бироз ранжитди. Ғалабадан мамнунман. Мухлисларга эса алоҳида раҳмат айтаман.


- “Қизилқум” 10 баллик тизимда ҳатто 15 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Жамоада захира ўриндиғи тор. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳа, бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришмади. Захирадан тушганлар ёш бўлганликлари учун унча ўхшамади.


- “Бунёдкор” ҳақида нима дея оласиз?

- Бунёдкор кучли рақиб. Бугун уларнинг легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади.


- Айрим позицияларда футболчиларни ўз жойида ўйнатмадиниз. Масалан, Азизбек Усмонов ва Шерзод Файзиевни…

- Ҳа, уларни бошқа жойда ўйнатишга қарор қилдим. Умуман олганда, улар бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади. Бу табиий ҳол.


- 65-дақиқадан сўнг жамоа чарчаб қолгандек туюлди…

- Ҳа, бу сезилди. Масалан, захирадан тушганлар ўйинни кучсизлантиришди. 


- Лобжанидзе ва Ғиёсов қачон сафга қайтишади?

- Улар ҳозирда жароҳатларини даволаш билан банд. Тез ораада уларни майдонда кўрасиз.


Rating: +5   

Comments

   
02 mar 23:36:19
Али Кадиров
Шахсий фикрим бунёдкор дарвозабони топга чикишда анча куп хатолар килди
   
02 mar 19:51:56
Жамшид Jamshid
Кизилкум вратари хам семиз экан. Просто туп кучли кемади
   
02 mar 19:48:23
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Бунёдкорнинг легионерларини мурабби билан кушиб хайдавориш кере
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика