Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  80 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Жамшид Саидов: "Биргина қўпол хато сабабли ўйин тақдири ҳал бўлди" News

Жамшид Саидов: "Биргина қўпол хато сабабли ўйин тақдири ҳал бўлди"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасидаги "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдирди.


- Биргина қўпол хато ва барчаси ҳал бўлди. Ўйиндан мамнунман, барча бор кучи билан ҳаракат қилди. Афсуски, яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўзимизда эса навбатдаги ўйинларда омад. Йигитлар борларини беришлари керак. Олдимизда мақсад бор, шуни бажаришга мажбурмиз. Қаттиқ ҳаракат қилиб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

- Инобатга олинмаган гол ҳақида.

- Ўзим ўша вазиятни кўрмадим. Такрорий лавҳада эса тўп қўлга текканини кўрдим. Гол, оффсайд, ҳакамлар қарор чиқарди. Барчасини кўриб, тахлил қилиб чиқамиз. Тарасов гол урган вақтда ундан олдинда "Нефтчи" футболчиси бордек кўринди. Шу сабабли бу вазиятга эътибор қаратмайман. Пенальти вазиятида эса тўп қўлга теккандек кўринди. Ҳакамлар ишлашди, улар қарор чиқаришди. Уларни муҳокама қилишни истамайман.

- "Сўғдиёна" Қаршида дуранг қайд этди. "Қизилқум"ни ўтиш ўйинига олиб бормаслик учун қандай режалар бор эди?

- Бугун ғалаба қозониб, ўтиш ўйинида қатнашмаслик ҳақида ўйлагандик. Барчасига назарий жиҳатдан қарагандик ва "Насаф" ўз майдонида ғалаба қозонишини кутгандик. Ўз навбатида биз бугун ва келаси турда "Турон"ни ютишни режа қилгандик. Бугун "Бунёдкор"га ютқазган "Металлург" сўнгги турда "Олимпик"ни қабул қилади. Аммо биз ўз вазифамизни бажара олмадик. 

- Келаси мавсум Суперлигада 16 жамоа иштирок этиши борасида гап-сўзлар тарқалди. Шундай бўлса, Про-лиганинг даражаси тушиб кетмайдими?

- Про-лигада ҳам яхши жамоалар бор. Менимча, у ерда қанча кам ва сифати жамоалар бўлса, шунча яхшироқ. Суперлигада 16 жамоа қилинса, футболчилар ҳам кўпроқ бўлади ва танлов имконияти ҳам ошади. Менимча бу ҳолат Про-лигага таъсир қилмайди. У ерда ўйинлар сонини кўпайтириб, янада қизиқарлироқ қилишади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика