Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди" News

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди"

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.




"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси, яхши савиядаги футболчиларга эга. Бугун маҳорат ўз сўзини айтди. "Пахтакор" га ОЧЛда омад ва муваффақиятлар тилайман. Қўлдан келганча курашишгани учун футболчиларимга ҳам раҳмат дейман", - дейди Жамшид Саидов.

- Жамоа ёмон ўйнамади. Лекин "Пахтакор"нинг асосий фигуралари легионерлар ҳисобланади. "Бухоро" ҳам кучли легионерлар олиш учун бюджети етадими?

- Биринчи даврада тўрт нафар легионер футболчимиз билан хайрлашдик. Бизнинг молиявий ҳолатимиз ёмон. Легионер бўлганга яраша 3-4 карра кучлироқ бўлиши керак. Ёш футболчилар ўйиндан ўйинга сифатларини кучайтириб боришади. Иккинчи даврада легионерларсиз ўйнашга қарор қилдик.

- Биринчи бўлимда бор йўғи уч марта кетма-кет тўртта ва ундан кўп пас бера олишди. 45 дақиқа учун кам эмасми?

- Таянч зонасида ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Балки, ҳаяжонланишгандир. "Пахтакор" биз истаган ўйинни ўйнашга йўл қўймади. Маҳорат барчасини айтиб турибди.

- Жамоа учта голдан кейин ҳам 5 ҳимоячи билан ўйнашда давом этди. Мақсад камроқ гол ўтказишмиди?

- Бу тактик схемада биринчи марта тўп тепаётганимиз йўқ. Футболчиларга қўйилган вазифа ҳимояда ҳаракат қилиш ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Вазиятлар юзага келди, лекин фойлалана олмадик.

- Ўтган ўйинларда ҳам Иззатилла Абдуллаев захирадан тушиб гол урди ва алмаштирилди. Бугун ҳам энг биринчилардан бўлиб алмаштирилди...

- Иззатилла Абдуллаевнинг ҳолати икки бўлим ўйнашга жавоб бермайди, яқинда жароҳатдан қутулди. Шу боис ёки захирадан тушади ёки алмаштирилади.

- Бу мавсум "Бухоро"нинг сардори Жасур Ҳасанов эди. Бу кимнинг қарори эди?

- Азиз Ибрагимовнинг сардор бўлишини йигитларнинг ўзлари ҳал қилишди. Ибрагимов биринчи марта бу жамоада ўйнамаяпти. Шу боис футболчилар сардор этиб тайинлашди.

- Бу йил Бухородаги стадионда ўйнай оласизларми?

- Йўқ, катта эҳтимол билан ўз стадионимизда ўйнай олмаймиз. Март ойида майсани экиш бошланганди, пандемия туфайли барча иш чўзилиб кетди. Ҳозир чим экилса ҳам кейинги йилга тайёр бўлади. Бу йилдаги уй ўйинларимизни Муборакдаги стадионда ўтказишда давом этамиз.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика