Latest news

17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  0 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  1 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  4 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  4 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  6 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2

Жамшид Искандеров термага муносиб эмасми? News

Жамшид Искандеров термага муносиб эмасми?

Бухородаги финалдан кейин терма жамоа устозининг Искандеров ҳақидаги фикрларини ёзгандим.

Катанец ҳамроҳларига Жамшид "Насаф" қаршисида ҳеч нарса қилолмагани, уни терма жамоага чақириш учун 120 дақиқада бирорта ҳам сабаб кўрмаганини таъкидлаган. Словениялик мутахассис ўша сўзида туриб, "Навбаҳор" етакчисини навбатдаги йиғингаям чақирмади. Албатта, унинг қарорларини барчамиз ҳурмат қиламиз. Қачонки, ўз мантиғига зид келмаса...

Сентябрь ойидаги ҳангома ёдингизда бўлса керак. Искандеровнинг чақирилмаганига сабаб сифатида унинг бўйи пастлигини кўрсатган "коуч" Камерунга қарши Жамшиддан ҳам кичикроқ бўлган Ойбек Бозоровни асосий таркибга ташлаган эди.

Энди эса финалдаги омадсизлик рўкач қилинди. Тушуняпсизми? Мавсум давомида 20 та зўр ўйин ўтказган футболчига баҳо фақат 21-(энг омадсиз) ўйиндаги ҳаракатлари асосида бериляпти. Майли, бунгаям рози бўлардик. Қачонки, ҳаммага бир хил кўз билан қаралса. Лекин Жамшид ёмон ўйнаган финалда асосий хатони қилган Ашурматов ҳимоячилар рўйхатида биринчи бўлиб турибди...

Яна ҳам қизиқроқ факт айтайми? Бўлажак йиғинга жалб қилинган ҳужумкор футболчилар орасида Искандеровдан яхшироқ статистика қайд этаётган бирорта ярим ҳимоячи йўқ:

Жалолиддин Машарипов — 26 ўйинда 2 гол + 5 ассист

Азизбек Турғунбоев — 33 ўйинда 3 гол + 8 ассист

Ойбек Бозоров — 32 ўйинда 6 гол + 4 ассист

Русланбек Жиянов — 27 ўйинда 6 гол + 3 ассист

Ҳожимат Эркинов — 33 ўйинда 2 гол + 4 ассист

Жамшид Искандеров эса бу йил 31 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 гол (+7 ассист) ёздириб қўйган. Катанец чақирув юборган футболчилар орасидан фақатгина Бобир Абдихолиқов бундан самаралироқ ҳаракат қиляпти (27 гол + 8 ассист). 

Хоразмлик "хавбек" шунда ҳам муносиб бўлмаса, миллий жамоада ўйнаш учун нима қилиши керак?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика