Latest news

11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  2 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  10 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  3

Жамшид Ҳасанов: "Қизилқум"нинг биринчи даврадаги ўйини иккинчи даврада ҳам давом этди. Лекин..." News

Жамшид Ҳасанов: "Қизилқум"нинг биринчи даврадаги ўйини иккинчи даврада ҳам давом этди. Лекин..."

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 2021 йилги Суперлигани пастки ўринларда якунлади.

Биринчи даврани кўтаринки руҳда ўтказган Ҳамиджон Актамов шогирдлари, мавсумнинг иккинчи қисмида омадсизликка учради. Қатор учрашувларда муҳим очколарни йўқотди. Биз бу борада жамоанинг тажрибали футболчиси Жамшид Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Дастлаб мавсум ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. Биринчи даврадаги "Қизилқум" билан, иккинчи даврадаги жамоани фарқи катта бўлди...

- Тўғри биринчи даврани яхши ўтказдик. Кўп очколарни жамғаришга эришдик. Умуман олганда ҳаммаси яхши ўтди. 

- Нима, деб ўйлайсиз жамоа кучни нотўғри тақсимладими? Яъни бор энергия биринчи даврада тугаб бўлгандек кўринди....

- Йўқ, ундай ўйламайман. Чунки иккинчи даврада ҳам биринчи даврадаги ўйинимизни кўрсата олдик. Лекин омад етишмади. Спортда омад катта рол ўйнайди. Ўйин пайтида кўп вазиятлар яратдик. Ҳаттоки 11 метрлик нуқтадан гол ура олмаган пайтларимиз бўлди. Мағлубиятга тенг дуранглар қайд этилди. 

- Иккинчи даврада жамоа мағлубиятга учраган қайси учрашувда ғалабага ҳақли эди?

- Барча учрашувларни мисол келтиришим мумкин. 90 дақиқа давомида ўйинни ўз қўлимизга олиб кичик бир хато эвазига мағлубиятга учрадик. 

- Навбатдаги мавсумга қандай режалар тузяпсиз?

- Уни вақт кўрсатади. Тақдирда қаер ёзилган бўлса, ўша ерда тўп тепамиз. 

- Хориждан таклифлар келиб тушса, чемпионат даражасига эътибор қаратасизми?

- Албатта чемпионат даражасига қарайман. Ўйлайманки, ҳозирда ўзимизнинг чемпионат ҳам кучайиб бормоқда. Юқори ўринлар учун курашда рақобат кучайди. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика