Latest news

00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  3 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  3 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0

Жамолиддин Шарипов: “Мухлисларимизга катта раҳмат” News

Жамолиддин Шарипов: “Мухлисларимизга катта раҳмат”

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финал баҳсида Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари тўқнаш келишади.

Биз Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси Жамолиддин Шариповдан ўйиндан олдин интервью олдик.

-  Авваламбор ЖЧга чиққанинглар билан табриклайман. Бугун Таиланд терма жамоасига қарши ярим финал баҳсини ўтказасизлар. Ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз. Рақиб жамоа ўйинини ўрганиб чиқтингларми?
-  Таиланд терма жамоасини яхши биламиз. Мураббийимиз Хосе Мария Мендез ушбу терма жамоада олти йил фаолият олиб борган. Қандай ўйин намойиш этишади, қандай кучга эга, қаерда қандай ҳаракат қилади барчасини мураббийимиз бизга ўргатиб келяптилар. Бизнинг битта минус тарафимиз Таиланд ҳам бизнинг мураббийимизнинг ўйин услубини яхши билади. Улар билан ўйинимиз бир бирига ўхшаш деб ўлайман. Уларнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Бугунги ўйинга барчамиз тайёрмиз.

-  Бугунги ўйиндан нималарни кутяпсиз?
-  Менимча ярим финалда ҳеч қандай зерикарли ўйин бўлмайди. Бугун  жанговар руҳда ўйнаймиз. Мухлисларимизни олдида қарздормиз десам ҳам бўлади. Шунинг учун бугунги ўйинда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимизни олтинчи эмас, балки еттинчи, саккизинчи ўйинчи десак ҳам арзийди. Улар бизга руҳан далда беришмоқда. Улар бизни қанчалик қўллаб – қувватлаб туришса биз шунчалик чиройли ўйин намойиш этамиз. Жамоадошларимиз билан ўзаро кичик мажлис ўтказиб бугунги ўйинга хар томонлама тайёрланяпмиз. Биз фақат мухлислар учун майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонамиз.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика