Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Жамоаларнинг ўртача ёши бўйича Суперлигада энг катта ва энг кичик клуб қайси? News

Жамоаларнинг ўртача ёши бўйича Суперлигада энг катта ва энг кичик клуб қайси?

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб баъзи рақамли маълумотларни беришда давом этамиз.

Қуйида 9-тур якунларига кўра, Суперлига жамоаларининг ўртача ёшини тақдим этамиз. Ва шу орқали энг ёши катта ҳамда энг кичик жамоа кимлигини билиб оламиз. 

АГМК - пешқадам!

Суперлиганинг 1-9 турлардаги жамоалар таркибини ҳисоблаб чиққанда ўртача ёш бўйича энг катта клуб АГМК бўлиб турибди. Жамоанинг ўртача ёши 29,6ни ташкил этди. Бу борада кучли учликдан "Сурхон" билан "Сўғдиёна" ҳам жой олган.

Энг ёши кичик жамоа эса "Насаф" экан. Рўзиқул Бердиев бу йил жамоани бирмунча ёшартириб юборгани сир эмас. Ўртача ёш 23,7ни ташкил этяпти. Қуйида барча клубларнинг ўртача ёшини кетма-кетликда келтириб ўтамиз.

1. АГМК - 29,6

2. "Сурхон" - 29,1

3. "Сўғдиёна" - 28,4

4. "Локомотив" - 27,9

5. "Металлург" - 27,9

6. "Пахтакор" - 27,5

7. "Қизилқум" - 27,3

8. "Навбаҳор" - 27,1

9. "Қўқон-1912" - 27,1

10. "Бухоро" - 26,6

11. "Андижон" - 26,1

12. "Машъал" - 25,5

13. "Бунёдкор" - 25,1

14. "Насаф" - 23,7


Энг ёши катта ким? Энг кичиги-чи? 

Энди юқоридаги жадвал кетма-кетлиги бўйича ҳар бир жамоадаги энг ёши катта ва энг кичик футболчи ҳақида маълумот берамиз. Шуни айтиш лозим, бу йилги Суперлигада ёши энг катта футболчи "Бунёдкор" ҳимоячиси Анвар Ғофуров бўлиб турибди. У 38 ёшда. Энг ёши кичиги эса "Насаф"да экан. Мурод Ҳожамбердиев 16 ёшида Суперлигада дебют қилди.


1. АГМК

Энг катта футболчи: Эркин Байдуллаев - 35

Энг кичик футболчи: Ҳожимат Эркинов - 18


2. "Сурхон" 

Энг катта футболчи: Шавкат Саломов - 34

Энг кичик футболчи: Муҳаммад Али Абдураҳмонов - 19


3. "Сўғдиёна" 

Энг катта футболчи: Жасур Ҳасанов - 36

Энг кичик футболчи: Саҳоб Рашидов - 21


4. "Локомотив"

Энг катта футболчи: Игнатий Нестеров - 37

Энг кичик футболчи: Иброҳим Ғанихонов - 19


5. "Металлург"

Энг катта футболчи: Камолиддин Тожиев - 37

Энг кичик футболчи: Даврон Анваров - 19


6. "Пахтакор"

Энг катта футболчи: Анзур Исмоилов - 35

Энг кичик футболчи: Асадбек Собиржонов - 19


7. "Қизилқум"

Энг катта футболчи: Артём Макосин - 34

Энг кичик футболчи: Илҳом Алижонов - 22


8. "Навбаҳор"

Энг катта футболчи: Обид Жўрабоев - 34

Энг кичик футболчи: Абдулҳай Исмоилов - 20


9. "Қўқон-1912"

Энг катта футболчи: Александр Мерзляков - 33

Энг кичик футболчи: Бек Абдуллаев - 20


10. "Бухоро"

Энг катта футболчи: Суҳроб Неъматов - 34

Энг кичик футболчи: Жавоҳир Шодмонов - 19


11. "Андижон" 

Энг катта футболчи: Дмитро Зозуля - 32

Энг кичик футболчи: Дониёр Абдуманнопов - 19


12. "Машъал"

Энг катта футболчи: Денис Васильев - 33

Энг кичик футболчи: Жаҳонгир Абдусаломов - 20


13. "Бунёдкор" 

Энг катта футболчи: Анвар Ғофуров - 38

Энг кичик футболчи: Жасур Жалолиддинов - 17


14. "Насаф"

Энг катта футболчи: Марко Станоевич - 32

Энг кичик футболчи: Мурод Хожамбердиев - 16

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика