Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Жамоада қора танлилар ва мусулмонлар бу қадар кўп бўлмаслиги керак" – Кристоф Гальтье "Ницца"далиги вақтида шундай деган News

"Жамоада қора танлилар ва мусулмонлар бу қадар кўп бўлмаслиги керак" – Кристоф Гальтье "Ницца"далиги вақтида шундай деган

Мураббийнинг бу сўзлари айнан ҳозирга келиб кун тартибига чиқди.

ПСЖ клуби бош мураббийи Кристоф Гальтье "Ницца"да ишлаб юрган вақтида жамоа спорт директорига ирқий камситувчи гапларни гапирган. Мураббий жамоада қора танлилар ва мусулмонлар керагидан кўпайиб кетганини гапирган.

Гап шундаки, ўтган йили "Ницца" спорт директори Жюльен Фурнье Кристоф Гальтье жамоадан нега кетганлигини жиддий сабаб дея изоҳлаганди, аммо аниқ сабабларни келтирмаганди. 

RMC Sport нашри журналисти эса "Ницца" спорт директори Жюльен Фурньенинг жамоа эгаларига жўнатган электрон хатини кўздан кечириб чиқишга муваффақ бўлган ва ушбу хатнинг қисқа мазмунини оммага ошкор қилди. "Ницца" спорт директори хатда шундай ёзади:

"Кристоф Гальтье менинг офисимга келди ва ўғли (Гальтьенинг ўғли отасининг агенти ҳисобланади) билан саломлашди. Ўғли кетгандан сўнг, мен ундан барча гаплар ростми дея сўрадим.

Гальтье, ҳа, дея жавоб берди. У менга шаҳар ҳақиқатини эътиборга олишим кераклигини ва жамоада бу қадар кўп мусулмонлар ва қора танлилар бўлмаслиги кераклигини айтди. 

Гальтье менга шундай деди: "Кеча ресторанга кирдим ва ҳамма менга ташланди. Улар жамоада жуда кўп қора танлилар борлигидан норози эдилар". У яна қўшимча қилди: "Жюльен, сен биз қайси шаҳарда эканимизни ҳисобга олишинг керак. Жамоамиз шаҳар талабларига жавоб бермайди. Шу жумладан, менинг талабларимга ҳам". 

Гальтье ва менинг ўртамизда спорт мавзусида умуман баҳс бўлмади. Барча гап дин ва ирқ ҳақида бўлди", -деб ёзади "Ницца" спорт директори Жюльен Фурнье жамоа эгаларига ёзган хатида. 

Кристоф Гальтьенинг бу ирқий камситиш охангидаги гаплари ҳозирда кун тартибида турибди. ПСЖ ҳам ушбу вазиятни ўрганишга киришган ва агарда бу гаплар рост бўлиб чиқса, жамоа бош мураббийни истеъфога чиқариши мумкин.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика