Latest news

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  2 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди? News

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди?

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида ОФК кубоги доирасида “Истерн”га қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс олдидан гонконгликлар бош мураббийи Роберто Лосада фикрларига қулоқ тутдик.

- Роберто, сиз “Сўғдиёна”га қарши учрашувдан нималар кутмоқдасиз?
- Авваламбор, эътибор учун миннатдорчилик билдираман. Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлади. Негаки, таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Кейинги мавсумларга яхши тажриба олиш имкониятига эга бўламиз. “Сўғдиёна” яхши жамоа, уларга қарши ўйнаш орқали ёшларимиз ўзларига ишонч ошира олади.

- Сизнингча, “Сўғдиёна” сафида энг кучли футболчи ким?
- Мен кузатдим, рақибимиз жуда яхши жамоа. Таркибидаги барча футболчилари юқори савияда экани кўзга ташланди. Назаримда, жамоа сардори (Жасур Ҳасанов – муаллиф) чап қанот ярим ҳимоясида жуда хавфли экан. У ўз қанотида жуда яхши футболчи ва рақибга хавф туғдира олишини кўришга муваффақ бўлдим.



- Сизлар учун ўйиннинг Ўзбекистонда ўтиши қанчалик ёмон?
- Дарҳақиқат, биз ўз майдонимизда ўйнашни афзал кўрардик, лекин пандемия туфайли Ўзбекистонга тўп тепишга мажбурмиз. “Сўғдиёна” ўз майдонида ўйнаши улар учун жуда фойдали. Чунки мухлислар қўллаб-қувватлайди. Лекин сафарда ўйнашимизга қарамай, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- “Истерн”нинг ОФК кубогидаги асосий мақсади нималардан иборат?
- Мусобақа орқали яхши тажриба олмоқдамиз. Ўзбекистонда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Зеро, стадионга келган томошабин икки жамоа ўйинидан баҳраманд бўлишини истаймиз. Ҳозирда бизда ҳеч қандай босим йўқ. Тўғри, рақиб биздан кучли ва фаворит экани ҳеч кимга сир эмас. Биз босимсиз мақсадга эришишга интиламиз.


Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви 6 сентябрь куни соат 18:00да Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.


Самандарбек суҳбатлашди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика