Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Жалолободда "Барселона" академияси очилди News

Жалолободда "Барселона" академияси очилди

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров бугун Жалолобод шаҳрида "Барселона" академиясининг очилиш маросимида қатнашди.

Маросимда Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта ва афсонавий футболчилар иштирок этди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун Жалолобод шаҳрида “Барселона” футбол академиясини расман очиб берди. 

Садир Жапаров футбол миллионлаб инсонлар қалбини тўлқинлантириб, ўзига хос туйғуларни уйғотадиган ҳаяжонли ўйин эканлигини таъкидлади. Шу боис футбол дунёдаги биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Бутун дунёдаги сингари Қирғиз Республикасида ҳам футболнинг нуфузи жуда юқори, унинг юз минглаб мухлислар бор.

"Футболчиларимизнинг сўнгги йилларда эришган ютуқларидан мамнунмиз, ажойиб таассурот қолдирган жамоамизнинг ғалабаларидан мамнунмиз. Масалан, 2019 йилги Осиё кубоги Қирғиз футболи учун тарихий воқеа бўлди. Жасур йигитларимиз қирғиз ўғлонларининг матонати ва иродасини бутун дунёга намойиш этиб, ажойиб ўйин кўрсатди. Шу билан бирга жамоамиз ўз маҳоратини яна бир бор исботлаб, бўлажак Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Спортдаги ғалаба ва муваффақиятлар ҳамиша юртдаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва тараққиёт кўрсаткичи бўлиб келган. Шу боис давлат ҳамиша спортнинг ушбу турини қўллаб-қувватлайди”, деди президент.

Садир Жапаров бугунги кунда Қирғиз Республикасида футбол ривожи янги динамик йўналиш олганини ҳам таъкидлади. Маҳаллий футбол ўз ривожида яна бир катта қадам ташланди. Жаҳон футболининг етакчи клубларидан бири “Барселона”нинг ёрқин, замонавий ҳамда барча халқаро талабларга жавоб берадиган академияси очилди.

"Барселона" академиясининг бунёд этилиши нафақат Қирғиз Республикаси, балки бутун Марказий Осиёдаги энг йирик футбол инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлди десам, адашмайман. Мамлакатимиз вилоятларида ҳам истеъдодли спортчилар кўп. Улар майдонга тушиб, терма жамоа ва маҳаллий футбол клубларида шуғулланишади. Мамлакатимизнинг жанубий вилоятларидан Нодир Паязов, Владимир Мелниченко, Неъматжон Зокиров, Асилбек Момунов, Владимир Власичев ва бошқа кўплаб буюк футболчиларнинг номлари республикамизда кенг танилган. Бугун расман очилган академия туфайли энг яхши футболчи ва мураббийлар сафи янада кўпаяди, деб ўйлайман, - деди давлат раҳбари.

Академиянинг очилиши вилоятда истиқомат қилаётган ўсмир ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлом ёш авлодни вояга етказишда алоҳида ҳисса қўшишига ишонч билдирилмоқда. Садир Жапаров ушбу лойиҳани амалга ошириш мамлакатни 2026 йилгача ривожлантириш миллий дастурига киритилган мақсадлари билан ҳамоҳанг эканини таъкидлади. Президент ўлкада футболни ривожлантириш борасидаги ишлар шу билан тугамаслигига ваъда берди.

"Мен ўзим футболчиман, лекин кураш ва боксни яхши кўраман, Қамчибек Қидиршаевич (Тошиев, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи) курашчи, лекин футбол ишқибози. Бугун футбол академиясининг очилишида унинг хизматлари катта. Юртимизда халқаро академиялар сони кўпайиб, футбол инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишларимиз муваффақиятли давом этса, ўйлайманки, ёш футболчиларнинг маҳорати сезиларли даражада ошади ва янги марраларни забт этади! Академия тарбияланувчилари келажакда терма жамоа сафига қўшилиб, халқаро майдонларда юрт шарафини муносиб ҳимоя қиладилар, деган умиддаман. Жаҳон чемпионатида ўйнаш шунчаки орзу эмас, бу орзуларим яқин келажакда амалга ошишига қатъий ишонаман”, — деди Садир Жапаров.

Президент меҳмонларга мамлакатга ташриф буюриб, қирғиз халқига ҳақиқий футбол байрамини улашгани учун миннатдорчилик билдирди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика