Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Жалолиддинов дебют қилган ўйинда "Қайрат" Босния ва Герцеговина чемпионига мағлуб бўлди ГАЛЕРЕЯ News

Жалолиддинов дебют қилган ўйинда "Қайрат" Босния ва Герцеговина чемпионига мағлуб бўлди ГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда Анталья шаҳрида Қозоғистоннинг "Кайрат" жамоаси ҳам ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти.

Ўзингизга маълум, "Championat.asia" ижодий гуруҳи ҳам Туркияда бўлиб турибди. Вазиятдан фойдаланиб қўшниларимиз иштирокидаги ўртоқлик назорат ўйинига бордик.

Расман: Жасур Жалолиддинов - "Қайрат" ўйинчиси!

Кеча Қурбон Бердиев шогирдлари Босния ва Герцеговинанинг амалдаги чемпиони "Борац"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яқинда клуб ихтиёрига келиб қўшилган ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов иккинчи бўлимда тўлиқ ҳаракат қилди. Жасурнинг норасмий дебютида "Қайрат" 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қурбон Бердиевдан қўнғироқ ёхуд Жасур Жалолиддинов "Қайрат"да ўйнайди

Ўртоқлик учрашуви

09.02.2022

"Kaya Palazzo Golf Resort" меҳмонхонаси майдони, Анталья

"Қайрат" - "Борац" 1:2

Бош ҳакам: Кирилл Левников

Голлар: Ария Барзегар - Мелег, Бегич

"Қайрат": Данил Устименко, Султанбек Астанов, Арсен Буранчиев, Маки Баньяк, Лев Кургин, Адам Адахаджиев, Яцек Гуральский, Еркебулан Сейдахмет, Гулжигит Аликулов, Андрей Ульшин, Данияр Усенов.

2-бўлимда тушганлар: Ульянов, Давид Экве, Швирев, Жасур Жалолиддинов, Кургин, Ариа Барзигар, Касабулат, Дадаев, Алимжан, Широкобоков, Крачковский.

"Борац": Никола Цеткович, Лука Кучин, Марко Куюнджич, Александр Войнович, Дорде Милоевич, Амар Бегич, Тони Йович, Деян Мелег, Обрен Цвиянович, Давид Чавич, Йово Лукич.

Захира: Боян Павлович, Странича Бошчак, Лука Дрча, Боро Эрич, Дино Чорчич, Филип Рачич, Александр Субич, Деян Попара, Василиче Жотич, Ферҳад Аяз, Милан Вушурович, Панагиотис Моратис, Энвер Кулашин.

Эслатиб ўтамиз, "Қайрат" 12 февраль куни Ўзбекистоннинг "Навбаҳор" жамоаси билан тўқнаш келади.

"Қайрат" - "Борац" учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов

Анталья, Туркия

Қурбон Бердиев.


Учрашувни "Алания" бош мураббийи Спартак Гогниев ҳам кузатиб борди.

"Алания" мураббийи Гогниев - Жалолиддинов, Шомуродов ва Миржалол Қосимов ҳақида


Қозоқ Мессиси Еркебулан Сейдахмет.


Қирғиз Мессиси Гулжигит Аликулов.


Ўзбек Мессиси Жасур Жалолиддинов.


Босния ва Герцеговинадан иккита телеканал ана шу баҳсни ёритиб борди ва беллашувдан сўнг бош мураббий ҳамда жамоа ҳимоячисидан интервью олишди.





"Қайрат" - "Борац" учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика