Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган" News

Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган"

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин айтганимдек, вазифани бажарган бўлсак ҳам, Туркманистонни ўз майдонимизда мағлуб этишимиз керак эди. Барча футболчилар ўз клубида яхши ўйнашмоқда, шу боис, ишончли ғалабага эришдик, деб ўйлайман. 

- Олимпиадага бориш ниятингиз борми? Агар турнирга бориш истаги бўлса, клубингиз рухсат бериши мумкинми? 

- ЎФАдан Олимпиадага олиб боришимиз мумкин деган маънода клубимга хат юборишибди. Олимпиадада иштирок этиш имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди. Қолаверса, учрашувлар ПСЖ клубининг уй стадионида ўтказилар экан. Бундай тарихий ҳолатлар камдан кам бўлади, худди мен Роналду билан бирга ўйнаганим каби. Бу ҳолат фақат менда бўлган (кулади). Шу боис, агар Олимпиадага олиб кетишса, албатта, бораман.

- Навбатдаги ўйин 11 июнь куни Эронга қарши ўтади. Сиз ва Ўрунов Эрон чемпионатида ўйнаяпсизлар. Бу терма жамоа учун фойдалими ёки зарарли? 

- Эрон чемпионатида олдинроқ кўпроқ футболчиларимиз ўйнаши керак экан. Уларга олдин юқори баҳо берар эканмиз. Эрон футболчилари бизга қарши бор кучи билан ҳаракат қилиши аниқ. 

- Иккинчи таймда Ўрунов билан бирга жуда яхши тушуниб ўйнадинглар. Бу мураббий кўрсатмаси бўлдими?

- Остон билан доим бир-биримизни яхши тушунганмиз, ҳамма мендан креатив паслар кутади. Биринчи бўлимда Элдор ҳужумда бир ўзи қолиб кетди, иккинчи таймда эса тўрт ҳимоячи тактикасига ўтдик, бунинг натижасида ҳужумкорлигимиз ошди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика