Latest news

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  2 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  134 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди News

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов раислигида бўлиб ўтган «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди Васийлар кенгаши аъзолари иштирокидаги йиғилишда фондга бошқарув раиси тайинланди.

Бу лавозимни эндиликда марҳум сенатор, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмоновнинг ўғли Жаҳонгир Усмонов эгаллади.

Фонд мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби қатор эзгу ишларни амалга ошириб келмоқда. Фонд ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да (2017 йил), республикамиз ва хорижий шифохоналарда замонавий ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши орқали 50 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди, улар орасида кўплаб вояга етмаган жажжи ватандошларимиз ҳам бор.



«Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондининг янги раҳбари Жаҳонгир Мираброрович Усмонов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Австралия бизнес коллежини тамомлаган.

Жаҳонгир Усмонов 1995 йилдан буён «ARDUS» қўшма корхонасининг бош директори ва «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси аъзолари умумий йиғилиши бошқаруви раиси вазифаларида ҳам ишлаб келмоқда. Шунингдек, у мазкур фонд ташкил этилгандан буён бошқарув аъзоси ҳисобланади.

У 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида футзал бўйича мамлакат миллий терма жамоаси бир неча марта Осиё чемпионати совриндори бўлиши баробарида Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ҳозирда у Осиё футбол конфедерацияси қўмита аъзоси ҳам ҳисобланади.

Жаҳонгир Усмонов спорт соҳасида эришган ютуқлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.



Айтиш жоизки, «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш каби ташаббускорлик қилишда имкон қадар жонбозлик кўрсатмоқда. Умидсизларга умид, беморларга саломатлик, моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг юзидаги табассум, кўзидаги қувонч, орзулари рўёби учун қанот бўлмоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика