Latest news

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Жаҳонгир Позилжонов: «Миллий терма жамоамизга аталган қўшиқ тайёрламоқчимиз» News

Жаҳонгир Позилжонов: «Миллий терма жамоамизга аталган қўшиқ тайёрламоқчимиз»

«Эрудит СПОРТ» нашри “Спортчи санъаткор” лойиҳасига хонанда Жаҳонгир ПОЗИЛЖОНОВни таклиф этди.

Боксчиларимиз ҳақида қўшиқ куйлаган эстрада юлдузи энди миллий терма жамоамизга бағишланган қўшиқ тайёрламоқчи эканлигини маълум қилди.

– Энг гуллаган ёшлик чоғингизда бошқа болалар каби футболнинг “қўлидан тутганмисиз”?

– Йўқ, у пайтлари бокс деса ўзимни томдан ташлардим. Телевизор орқали намойиш этилган жангларда боксчиларнинг ҳаракатларини кузатишни канда қилмасдим. Мен учун дарсга ўхшарди. Тўгаракда ҳам шуғулланиб юрдим. Афсуски, боксда арзирли натижага эришмадим. Ҳеч эсимдан чиқмайди, рингда бокс тушиб, икки марта кўзимдан мушт еганман. Шу сабабли, машғулотларга қатнашни тўхтатганман.

– Ринг, қўлқоплар билан хайрлашгач, ўзингизни қайси спорт турида синаб кўрдингиз?


– Спорт ичида юрган, у қайси тури бўлмасин, ҳаётини ҳаракатсиз тасаввур қилиши қийин. Ҳаётимдаги бокс ўрнини футбол эгаллади. Чунки бокс мен учун эмаслигини тушунгандим. Энди тўп тепишга муккасидан кетдим ва беш йил мобайнида тўхтовсиз футбол ўйнадим. Натижада футболга нисбатан қизиқиш янада кучайди.


– Бугун-чи, бугун? Ижоддан ортиб, спорт билан шуғулланасизми?

– Ҳозир залга бориб, тош кўтараман. Инсон спорт билан машғул бўлиш учун бўш вақт топиши зарур, деб ҳисоблайман. Спорт, аввало, соғлом ҳаёт дегани. Мен ҳам Руслан исмли мураббийнинг кўрсатмалари асосида ҳар икки кунда бир залда машқ қиламан.

– Юқорида “футболга бефарқ эмасман”, дедингиз. Ҳамкасбларингиз билан баҳс боғлаб турасизми?


– Актёр Алишер Узоқов ҳамда Даврон Кабулов бошчилигидаги жамоа билан мусобақалашиб турамиз. Қизиқарли ўйинлар бўлади. Аммо айни дамда қишки таътилдамиз (кулади). Насиб қилса, баҳордан ўртоқлик учрашувларини давом эттирамиз.

– Жаҳонгир Позилжонов қайси клуб мухлиси? Матчларни дўстлар даврасида томоша қиладими ёки..?


– Тўғрисини айтсам, “Барселона”нинг ишқибозиман. Лекин “Реал”...


интервьюнинг давомини "Эрудит-Спорт" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика