Latest news

10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5

Жаҳонгир Меҳмонов: “Пахтакор”га қарши баҳсда биз ўз вазифамизни бажардик” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Пахтакор”га қарши баҳсда биз ўз вазифамизни бажардик”

Кеча Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида кечган “Нефтчи” – “Пахтакор” (3:2) ўйинида майдон эгалари ғалаба қозониб, ўз мухлисларини беҳад қувонтирди.

Айтиш керакки, фарғоналиклар сўнгги бор 2012 йили ўз майдонида “Шерлар”ни мағлуб этганди. Шундан бери тошкентликлар ғалаба нашидасини суриб келаётганди. “Нефтчи”нинг кеча уч очко қўлга киритишида барча футболчиларнинг хиссаси катта бўлди. Шу жумладан Жаҳонгир Меҳмоновнинг ҳам. Шу муносабат марказий ҳимоячини суҳбатга чорладик.

- Жаҳонгир, аввало жамоангизнинг қўлга киритган ғалабаси билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида нима деган бўлардингиз?
- Табрик учун раҳмат. Ўйинга келадиган бўлсак, чемпионат пешқадамини мағлуб этиш ҳар доим ёқимли. Мухлисларимизга хурсандчилик улашганимиздан мамнунман. Ҳеч қачон ғалабага осонликча эришмайсиз. “Пахтакор” билан баҳсда ҳам қийинчилик бўлди. Аммо шунга қарамай биз ўз вазифамизни бажардик.

- Ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?
- Жамоавий ўйин ва аҳиллик ҳисобига деган бўлардим. Бизда ички муҳит аъло даражада. Ҳамма бир-бири билан ҳудди ака-укадек бўлиб кетган. Қўллаб-қувватлашни ҳис этасиз. Табиийки бу ғалабаларимиз гарови бўлмоқда.

- “Пахтакор”ни жорий мавсум шу кунгача чемпионатда “Локомотив”дан бошқа клуб тўхтата олмаётганди...
- Тўғриси, биз ҳам учрашувдан олдин рақибни пухта ўрганиб чиққандик. Тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлганди. Ҳар биримиз ғалаба қозонишни истадик. Мураббийларнинг берган кўрсатмаларини аниқ ва тўғри бажарганимиз натижасида муваффақият қозондик деб ўйлайман. “Пахтакор”нинг ҳам ўз вазифаси бор. Лекин “Нефтчи”нинг ҳам маълум бир мақсади бор.

- Мансур Саидовнинг биринчи бўлим ўрталарига келганда, майдондан четлатилиши сизларга ҳам салбий таъсир ўтказгандир?
- Албатта. Саидов жамоамиз сардоридир. Шунингдек етакчиларимиздан бири саналади. Акмал Холматов ва Мансур Саидовнинг йўқлиги билинади. Уларда тажриба катта. Ёшларни ўз ортидан эргаштира олиш хусусияти мужассам. Саидов четлатилгач, унга руҳан далда бўлиш учун ҳам ғалаба қозонишга уриндик.

- “Пахтакор”дан қандай ўйин кутгандингиз-у, рақиб шу куни қандай ўйин кўрсатди?
- “Пахтакор” кучли жамоа. Амалдаги чемпион саналади. Уларнинг кўп футболчилари миллий терма жамоага номзод эканлиги ҳам фикримни янада жонлантирса ажаб эмас. Биз рақибдан қандай ўйин кўрсатишини эмас, балки ўз вазифамизни аниқ бажаришни ўйлагандик. Чунки майдонда ўз ишингизни тўғри бажарсангиз, ҳаммаси рисоладагидек кечади.

- Сиз ҳимоячи саналасиз. “Шерлар”нинг ҳужумчиларига қарши ўйнаш қийин бўлгандир?
- Ҳеч бир ўйинда осон бўлмайди. “Пахтакор” билан учрашувда ҳам қийналдик. Лекин бу одатий хол. Уларда ҳам биз каби футболчилар ўйнамоқда.

- Энди кейинги турда “Насаф” билан яна бир жиддий ўйин кутиб турибди.
- Ҳа, қаршиликлар мамлакатимиздаги топ клублардан биридир. Уларда ҳам жамовий ўйин яхши шаклланган. Лекин “Нефтчи” ҳам осонликча таслим бўлмайди ва яна мухлисларини қувонтириш учун астойдил харакат қилади. Насиб қилса сафардан уч очко билан қайтамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика