Latest news

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  9 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик" News

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди.

Тенгма-тенг курашлар остида ўтган учрашувда меҳмонлар ортга 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. Ушбу беллашувдан сўнг "Сурхон" жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган Жаҳонгир Меҳмонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Локомотив" билан ўйин осон ўтмаслигини билардик. Лекин, уларга қарши аввалги учрашувларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Мағлубиятга учраган бўлсакда ўйин жиҳатдан ҳаракатларимиз бироз қовушди. Жамоамизда тажрибали ва яхши футболчилар йиғилган. Икки кун ичида Равшан Ҳайдаровдан нимадир олдик. Муҳими керакли сўзни топиб айта олдилар. Олдинги турларда нимадир етишмаётганди. Ўша етишмаётган нарсани мураббийимиз Равшан Ҳайдаров топди.

Ўйлашимча, "Локомотив" жамоасида тажрибали футболчилар олдингига қараганда камайган. Уларнинг ўрнини ёш иқтидорли футболчилар эгаллаган. Ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Шунингдек, жамоани малакали мураббий Андрей Фёдоров бошқармоқда. Мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Насиб қилса кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Жаҳонгир Меҳмонов. 


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика