Latest news

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  1 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  4 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  29 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  18 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  13 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  16 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман” News

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жаҳонгир Абдусаломов фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Абдусаломов учрашувда ягона голни киритиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

- Бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда қийин ўйинни ўтказдик. “Зомин” билан баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Худога шукр, биз уларни мағлубиятга учратиб, мухлисларимизга ғалаба тақдим қилдик. 

“Зомин”нинг охирги ўринда турганига қарамай, яхши жамоа эканини билардик. Тайёргарликни шунга яраша қилгандик. Уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман. 

Жамоамизнинг айни вақтдаги асосий мақсади, 5-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олиш ҳисобланади. Ҳозирда имкониятимиз бор, қолган ўйинларда ижобий натижа қилиб, вазифани бажара оламиз. 

Бугун жамоа сафидаги илк голимни урдим. Аввалроқ буни амалга оширишим мумкин эди. Бироқ жароҳатлар туфайли кўп баҳсларни ўтказиб юбордим. Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика