Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  28 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  10 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман” News

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жаҳонгир Абдусаломов фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Абдусаломов учрашувда ягона голни киритиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

- Бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда қийин ўйинни ўтказдик. “Зомин” билан баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Худога шукр, биз уларни мағлубиятга учратиб, мухлисларимизга ғалаба тақдим қилдик. 

“Зомин”нинг охирги ўринда турганига қарамай, яхши жамоа эканини билардик. Тайёргарликни шунга яраша қилгандик. Уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман. 

Жамоамизнинг айни вақтдаги асосий мақсади, 5-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олиш ҳисобланади. Ҳозирда имкониятимиз бор, қолган ўйинларда ижобий натижа қилиб, вазифани бажара оламиз. 

Бугун жамоа сафидаги илк голимни урдим. Аввалроқ буни амалга оширишим мумкин эди. Бироқ жароҳатлар туфайли кўп баҳсларни ўтказиб юбордим. Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика