Latest news

15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   4 15:31Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  31 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  27 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди News

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди

Дубайда Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциациясининг 2022-йилги форуми бўлиб ўтди.

Форум ташкилотчилари Осиё қитъаси вакилларининг алоҳида йиғилишини ҳам ўтказди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этди.

2022-йилдан бошлаб Осиё футбол конфедерацияси ҳам қитъанинг етакчи лигалари билан ўзаро фикр алмашишни йўлга қўйганини қайд этиш керак. Осиё қитъасининг қолган конфедерациялардан сезиларли катта эканлиги география, иқлим, масофа, футболнинг ривожланиши тезлиги каби масаларга ўз таъсирини ўтказиб келади. Шу кунга қадар мусобақаларга, асосан, терма жамоалар нуқтаи назари билан эътибор қаратилган бўлса, эндиликда юқорида қайд этилган давлатлар лигалари ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишни бошлади. Бу эса клублар иштирокидаги мусобақаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.  

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубларни лицензиялаш масаласида 2021-йилги мавсум якунлари бўйича Осиёда Япония ва Жанубий Кореядан кейин учинчи бўлганини қайд этиш керак. Шунга қарамай, медиа ва маркетинг масалаларида қитъа етакчилари бошқа мамлакат лигалари ҳисобланади. ЎзПФЛ мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бунда етакчиларга максимал яқин бўлиш ҳаракатларини аллақачон бошлаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика