Latest news

21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  0 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  5 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  11 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  61 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5

"Жаҳон чемпионатидаги натижа - шунчаки зўр" - Дилшод Ирсалиев News

"Жаҳон чемпионатидаги натижа - шунчаки зўр" - Дилшод Ирсалиев

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Эронга мардонавор тарзда мағлуб бўлиб Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.

Кучли рақиб қаршисида ўзларини йўқотиб қўймаган вакилларимиз кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди, дея оламиз. Мундиалга ёш таркиб билан борган терма жамоамиз олдиларидаги вазифаларини тўлиқ бажаришди. Ишончлар оқланди. Гарчи Эронга мағлубиятга учраган бўлишсада, улар кўрсатган ўйин ва ирода ҳамма камчиликларни ёпиб юборди. Хўш, бугунги авлод яна нималарга қодир? Яқин йилларда Осиёда форсларнинг гегемонлигига барҳам беришадими? Биз бу борада терма жамоамизнинг собиқ ўйинчиси, тажрибали футзалчи Дилшод Ирсалиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Дилшод ака Эрон билан ўйинни кўрган бўлсангиз футзалчиларимиз қандай таассурот қолдирди? Умуман терма жамоамизнинг бугунги авлоднинг илк Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида фикрларингизни айта оласизми?

- Йигитларга қойил қолдим. Бундай шиддатли ўйин кутмагандим. Зўр ўйнашди. Тўғри Эрон кучли рақиб эди. Бироқ қўрқмасдан охиригача курашишди. Умуман олганда фикрларим ижобий. 

- Нима, деб ўйлайсиз яқин йилларда Эроннинг Осиёдаги етакчилигига барҳам бера оламизми? Эсингизда бўлса, 2016 йил юртимизда ўтказилган Осиё чемпионатида бунга жуда яқин келган эдик...

- Худо хоҳласа Эронни ютадиган вақт келяпти. Ишлашда давом этиш керак. Аминманки, бунга оз қолди. 

- Илк турда Гватемала билан ўйиндан сўнг оммада танқидий фикрлар юзага келганди. Кейинчалик терма жамоамиз Россия билан муносиб курашиб, охирги турда Мисрни мағлуб этди. Биринчи ўйиндан сўнг сизда қандай тасаввур уйғонганди?

- Биринчи ўйин доим қийин бўлган. Мағлуб бўлганимизга қарамасдан менда яхши фикрлар юзага келганди. 

- Биласиз, футзалимизда орада маълум вақт пасайиш даври юзага келганди. Футзалимиз қисман ортга қайтишни бошлаганди. Шуни ҳисобга олганда кейинги йилларда бундай натижаларга эришишимизни кутганмидингиз...

- Жаҳон чемпионатидаги натижа -  шунчаки зўр. Ҳамма кўрди. Бундай юксалишини сезган эдим. Қилинган меҳнатлар ўз самарасини берди, деб ўйлайман. Лекин бу билан тўхтаб қолиш керак эмас.

 

- Бундай катта нуфузли турнирдан сўнг футзалчиларимизга турли хориж жамоаларидан таклифлар тушиши табиий. Легионерга айланишни мақсад қилган ўйинчиларга қандай масалаҳат берасиз? 

- Албатта ҳаракат қилиб легионерга айланишлари, хориж клубларига кетишлари керак. Янада ўсишга эришишади. 

- Ўзбекистонлик футзал тўп тепарларини легионерга айланишининг кам кузатилишига нима сабаб бўлиши мумкин?

- Фикримча, агентлар йўқлиги билан боғлиқ. 

- Клубларимизда маошлар камлиги ҳақида эшитганмиз...

- Ҳа, маошлар кам.

- Ҳозирги таркибни футзалимиз тарихидаги энг кучли таркиб, десак бўладими?

- Ҳар бир даврдаги таркиб ўзига яраша кучли бўлган, деб ўйлайман. 



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика