Latest news

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли" News

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли"

"Обод" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жаъфар Ирисметов ўз фикрларини билдирди.

"Мухлисларимизни табриклайман. Кутилган ўйинни намойиш этдик, аммо биринчи бўлимдаги қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. "Андижон"дан бошқача ўйин кутгандик.

Энг муҳими ўзимизга керакли бўлган очкони қўлга киритдик. Жамоада ички муҳит яхши, акс ҳолда бугун 10 киши бўлиб қолиб ютқазиб қўйган бўлардик.


- Яхши ўйнаб турган Норхоновни алмаштирдингиз...
- Норхонов оёғида муаммо борлиги учун алмаштиришимизни сўради. Шу боис унинг ўрнига бошқа ҳужумчи Алишер Шоғуломовни майдонга туширдик. Бугун "Обод" кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун майдонда нима бўлганини барча кўрдику.

- Яқинда Россия сайтида сизнинг интервьюингиз чоп этилди. У ердаги барча гаплар сизникими ёки бўрттирилганми?
- Россия матбуотида чоп этилган интервьюда барча гап ўзимга тегишли. Бироқ баъзи ўзбек сайтлари буни бироз бўрттириб юборишди. Мен терма жамоа ёки мураббий ҳақида фикримни билдирмаган эдим. Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун болалар футболида пасайиш бўлаётганини айтгандим. Ўзимнинг болаларим ҳам футбол ўйнашади. Барчасини кўриб турибман. Журналистларимиз мени Самвел Бабаянга қарши қилиб қўйишди. Бор гап шу", - дейди Жаъфар Ирисметов.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика