Latest news

00:59ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  17 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  3 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  3 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  9 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5

"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди News

"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди

Жаъфар Ирисметов Грузияда "Динамо" Тбилиси академияси фаолияти билан танишди.

"Нефтчи" бош менежери Жаъфар Ирисметов айни пайтда хизмат сафари билан Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб турибди. 

Жаъфар Ирисметовнинг ушбу хизмат сафаридан кўзланган мақсад Грузияда болалар футболининг қай даражада йўлга қўйилгани, Европада бу борада ўз ўрнини топиб бораётган грузин футболи, хусусан, клуб академиялари фаолияти билан яқиндан танишиш ва келажакда Фарғонада барпо этилажак "Нефтчи" футбол академиясида ушбу тажрибалардан ва инфратузилмалардан қўлланма олиш. 

Кеча Жаъфар Ирисметов Тбилисидаги грузин футболи байроқдори бўлган "Динамо" Тбилиси футбол акамедиясида бўлди ва у ерда академия директори Леван Гванцеладзе билан учрашди.

Шунингдек, ушбу йилдан эътиборан ПФЛ билан ҳамкорлик доирасида иш бошлаган Тбилисидаги энг катта шоурум ҳисобланган "Macron Sports Hub Tbilisi" фаолияти билан ҳам танишиб, келаси мавсум учун спорт экипировкаларини кўриш, музокара ўтказиб, бу борада клуб учун энг маъқул вариантларни ўрганиб чиқиш кўзда тутилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика