Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи" News

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи"

Маълумки, сайтимиз томонидан ҳар ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийси аниқлаб келинмоқда.

Биз истисно тариқасида июнь ва июль ойларининг энг яхшиларини битта қилиб беришга қарор қилдик. Бунга сабаб июнь ойида олий лигада фақат учта тур ўтказилди, июлда эса чемпионатнинг қолдирилган ўйинларини ҳисобга олмасак, асосан Кубок баҳслари бўлиб ўтди. 

Ўтган икки ойда бир нечта мураббийлар ўзларини кўрсата олишди. Хусусан, "Локомотив"дан Мирко Йеличич, "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев, "Металлург" мураббийлар штаби, аммо биз барча натижаларни таҳлил қилган ҳолда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топдик. 

Май ойида клубга қайтган Қосимов аввалига кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмади. "Бунёдкор" дастлаб Ғузорда "Шўртан"га мағлуб бўлди, кейинчалик ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.


Лекин июнь-июль ойларига келиб жамоанинг ғалабали ўйинлари бошланди. Аввалига "Қўқон-1912" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик "Локомотив" ва "Насаф" клублари устидан зафар қучилди. "Бунёдкор" шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг чорак финал баҳсларида "Нефтчи"ни ҳар иккала учрашувда ҳам мағлуб этди. Мана шу натижалардан келиб чиққан ҳолда Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топишга қарор қилдик, чунки "Бунёдкор" айнан Қосимовнинг жамоага қайтиши туфайли яна аввалги мавқеига қайта бошлади. 

Футболчилар ўртасидаги рақобат кескин кечди дея олмаймиз. Масалан, Достон Ҳамдамов ҳамма ўйинларда ҳам ўзини кўрсата олмади. "Бунёдкор"да кўпроқ Жавлон Иброҳимов бир текис ўйин намойиш эта олди. "Локомотив"да эса Икром Алибоев ажралиб турди. Лекин биз "Энг яхши футболчи" сифатида Жавоҳир Сидиқовга тўхталдик. "Қўқон-1912" плеймейкери ўтган икки ой ичида ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Аслида Сидиқов мавсум бошидан бери яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. 

Жавоҳир Сидиқов июнь ойида "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Олмалиқ" каби клубларга қарши майдонга тушиб, майдонда бошқалардан ажралиб турди. Қолаверса, июлда ўтказилган U-22 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида терма жамоамиз етакчисига айланди. Унинг БАА дарвозасига киритган голи бемалол мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига даъвогарлик қила олади. Ўйламизки, Сидиқов иккинчи даврада ҳам мухлислар ишончини оқлашда давом этади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика