Latest news

19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  7 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  6 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  17 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0

Ихтиёр Тошпўлатов: “Янги мавсумда асосий таркибдан жой олишга интиламан” News

Ихтиёр Тошпўлатов: “Янги мавсумда асосий таркибдан жой олишга интиламан”

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Турон”да ўтказган ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов 2022 йилги мавсумни яна бекободликлар сафида бошлаши маълум бўлди.

Буни футболчи билан ўзаро суҳбат давомида ҳам билиб олдик. 

Янги мавсумни қайси жамоада ўтказиши ҳақида

- Худо хоҳласа, янги мавсумни “Металлург”да бошлайман. “Турон”да ижара асосида ўйнаб қайтдим ва насиб қилса, янги мавсумда бекободликлар сафида асосий таркибда ўйнамоқчиман. Рақобат юқори эканини биламан. Шу боис машғулотларда кўпроқ меҳнат қилиб, асосий таркибга муносиб эканимни исботламоқчиман. 

“Турон”даги фаолияти борасида

- “Турон”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Негаки, биз Суперлигада қолиш вазифасини уддалай олмадик. Агар вазифани бажарганимизда, балки бирмунча қониқиш ҳосил қилган бўлардим. Яхши ўйнаган бўлсак-да, омадсизликлар туфайли керакли натижаларга эриша олганимиз йўқ. Бир нечта клублардан таклифлар бўлди, бироқ мен “Металлург”да қоламан. Чунки жамоа билан амалда шартномам бор. 

“Металлург”нинг янги бош мураббийи тўғрисида

- Жамоамиз янги бош мураббийи билан ҳали юзма-юз бўлиб гаплаша олганим йўқ. Лекин бу мураббийнинг ўтган мавсумнинг охиридаги иш фаолиятини четдан туриб кузатдим. Ишонаманки, хорижлик мураббий жамоага фойда келтира олади. 

Фаолияти борасида

- Янги мавсумдан умидим катта. Охирги мавсумлардаги фаолиятимдан бироз қониқмадим. Бунинг ўзга яараша сабаблари бор, аммо ҳоўир буларни ошкор қилишдан фойда йўқ.

Легионер бўлиши хусусида

- Албатта, келажакда легионер сифатида тўп тепиш имкониятим бўлишига ишонаман. Бу кун келишини кутаман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика