Latest news

19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0 18:44Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистоннинг Гватемалага қарши ўйин учун таркиби маълум  0 18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  6 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  2 17:23Кантона Ямалга тан берди  3 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  3 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  22 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5

Ихтиёр Тошпўлатов: "Металлург"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди" News

Ихтиёр Тошпўлатов: "Металлург"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди"

Тажрибали ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов "Металлург"ни тарк этгани ҳақида хабар бергандик.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб фикрларига қулоқ тутдик. 

Якунланган мавсум ҳақида

- Мавсумни яхши тугатдик. Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бундан яхшироқ ўринда якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо баъзи баҳсларда омад етишмаслиги сабаб очколарни бой бердик. Кўп учрашувларда жамоага омад етишмай қолди.

Жамоани тарк этиши хусусида

- "Металлург" билан шартномам муддати 31 декабрга қадар эди. Менга бошқа жамоадан таклиф бўлгани сабабли клуб билан келишувни узайтирмасликка қарор қилдим. Шу сабабли яна 2-3 кундан кейин эркин агентга айланаман. 



Қайси жамоадан таклиф бўлгани борасида

- Ҳозирча буни ошкор қилмаганим маъқул. Тез орада янги жамоам номини билиб оласизлар. 

"Металлург"даги фаолияти хусусида

- У ердаги фаолиятим ўзимга маъқул келди. Жамоада ажойиб футболчилар йиғилганди. Биз бир оила бўлиб ҳаракат қилдик. Баъзида омадсизликлар бўлганига қарамай, бекободликлар сафидаги фаолиятим ўзимга манзур бўлди. 

"Сўғдиёна"дан таклиф ҳақида

- Йўқ, бу клубдан менга таклиф бўлмади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика