Latest news

14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  1 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" News

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Якунланган мавсум Бекободнинг "Металлург" клуби 10-ўринни қўлга киритди.

Хўш, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумидан жамоа футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов қандай фикрда? Футболчи билан боғланиб, мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик. 

"Якунланган мавсумдан унчалик кўнглим тўлгани йўқ. Айталик, жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани бажара олмадик.  "Металлург" учун бу мавсумни яхши ўтказди. Ҳеч бир жамоадан ортда қолганимиз йўқ. Бироқ юқорида айтганимдек, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. 

Испаниялик мутахассислар келиб, жамоа ўйинини анча яхши томонга ўзгартира олди. Ўйинларимиз янада мазмунли бўлди. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоадан ортга қолганимиз йўқ. 

"Металлург" билан шартномам йил якунида ниҳоясига етади. Ҳали янги шартнома бўйича гаплашганим йўқ. Шу боис келажагим борасида бирор бир фикр айта олмайман.

Биласизми, якунланган мавсум анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Чемпионлик учун кураш сўнгги турга қадар давом этди. Қолаверса, бир нечта жамоалар унга даъвогарлик қилди. Аввалги мавсумларда бу масалани мавсум якунига етишига 3-4 тур қолганда аниқ бўларди. 2022 йилда эса рақобат 26-турга қадар бўлиб, барчани диққат-марказида бўлди", - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика