Latest news

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  29 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида News

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида

"Қўқон-1912"нинг янги ўйинчиси Иван Йосович билан суҳбатлашдик.

- Бизнинг чемпионатда кўплаб серб футболчилари тўп тепишган. Сиз бу ҳақда билармидингиз?

- Бу ерда тўп тепган кўп футболчиларни биламан. Серблардан ҳозир Суперлигада ўйнаётган барчасини биламан, Раевац ва Жокичлар эса менинг дўстларимдир. Бундан ташқари, бу ерда менинг "Сурхон"да ўйнаётган дўстим Ҳусниддин Ғофуров ҳам бор. Биз 3 йил олдин Сербияда бирга ўйнаганмиз. У Ўзбекистонда менга кўп ёрдам беради.


- "Қўқон-1912"га ўтишингиз қандай кечди?

- Мураббий менинг ўйинларимни кузатган экан ва шу сабабдан мени жамоасига таклиф қилди.


- "Қўқон-1912"га келдингиз. Умуман клуб ва Ўзбекистон ҳақидаги дастлабки таассуротларингиз қандай кечди?

- Илк кунларданоқ одамларингизнинг меҳмондўстлиги мени ҳайратга солди. Мамлакат жуда гўзал ва айтишим мумкинки, бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман.



- Янги жамоангиздаги илк ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Таассуротлар жуда зўр ва чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиз жуда муҳим. Мен стадиондаги муҳитдан таъсирландим, мухлислар "Қўқон-1912"ни севишади ва бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Шу билан бирга биз ҳам майдондаги ҳаракатларимиз орқали буни қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Шахсан мен Қўқонга келган кунимдан бошлаб жамоага мослашиб кетишга ҳаракат қиляпман ва шуни айтишим керакки, жамоадаги дўстларим ажойиб ва мени жуда яхши қабул қилишди.


- Мураббийлар, жамоадошлар ва мослашиш жараёни қийин бўлмаяпдими?

- Мослашиш вақтни талаб қилади. Ҳамма нарса янги, аммо айтмоқчи эдимки, бу ер зўр ва мен ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа зўр иш олиб бормоқда ва буни жадвалда ҳам кўриш мумкин.


- Ҳозир коронавирус туфайли футбол тўхтаб қолган. Ҳозирги пайтда нималар билан машғулсиз?

- Тўғрисини айтганда бу қийин, машғулотлар ва чемпионат тўхтатилган, ҳамма нарса ёпиқ. Оилам билан бўла олмаяпман ва бу жуда оғир. Қўқонда мен Раевац ва Бамба билан меҳмонхонадаман ва бўш вақтларимизни якка тартибдаги машғулотларга қаратганмиз. Процедурани ҳурмат қиламан ва ишонаманки, бу ўтиб кетади ва биз ўйинларни давом эттирамиз.


- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли 3 футболчи кимлар?

- Неманья Видич, Бранислав Иванович ва Неманья Матич.



- Энг севимли жамоангиз ва ўйинчингиз?

- Севимли жамоам йўқ. Аммо, энг яхши кўрган ўйинчим бу Неманья Видич. У ўз вақтида дунёнинг энг кучли ҳимоячиси бўлган деб ўйлайман.


- Сиз билан ўйнаган ёки сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким?

- Тони Кроос.


- Иван Йосовичнинг футболчилик фаолиятидаги энг эсда қоларли ўйин қайси?

- Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика