Latest news

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  2 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  6 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  7 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   87 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  13 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Иван Бошкович: "Кўрсатган жамоавий ўйинимиздан мамнуман. Футболчиларим атайин ётиб олишмади" News

Иван Бошкович: "Кўрсатган жамоавий ўйинимиздан мамнуман. Футболчиларим атайин ётиб олишмади"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович фикрларини билдирди.

- Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Яхши жамоага қарши тайёрланишга етарлича вақтимиз бор эди. Бу ерда ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Ўйиндан олдин барчага аён эдики, бугун бизга очколар жуда муҳим эди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. "Насаф" яққол устунлик қилмади. Биринчи бўлимдан мамнунман. Иккинчи бўлимда бизга катта босим уюштирилди. Натижа учун ўйнадик. Бизда вазият шуни тақозо қилди. "Насаф" бизни босим остига солиб қўйди, бироқ биз охиригача туриб бера олдик. Доимо шундай бор кучни бериб курашиш керак. Очко қўлга киритган футболчиларимни табриклайман. Бу биз учун яхши натижа. 

- "Насаф"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Насаф" ўз вазифасини бажарган, жамоа совринли ўринни қўлга киритади ва келаси йили ОЧЛда ўйнайди. Ҳар мавсумда жамоанинг чемпион бўлиши учун нимадир етишмай қолади. Мен ҳам "Насаф"га тегишли бўлганман. Уларнинг чемпионлик вақти келади.

- Сиз "Насаф"да ўйнаган вақтлар ҳам чемпионликка нимадирлар етишмаган.

- Бу ерда факторлар кўп, улар натижага катта таъсир ўтказишган. Масалан, жароҳатлар, янги легионерлар жамоага кўникиб олгунча кўплаб хатолар қилинган. Балки навбатдаги мавсум улар учун омадли бўлар.

- Нега футболчиларингиз майдонда жуда кўп ётиб олишди?

- Фақатгина жароҳат бўлса ётишмоқда. Авйрим вазиятларда рақиблар кўпол ўйнаганида ҳакам жим бўлиб турди. Ҳеч қандай жарима бўлмаганини айтди. Футболчиларим атайин ётиб олди дея олмайман. У ерда қоида бузилиш ҳолатлари бўлгани аниқ. 

- Бугунги ўйинда ҳакамларнинг ўйинга таъсири қандай бўлди?

- Йилдан йилга ҳакамлик яхшиланиб келаётганди. Бироқ сўнгги вақтларда ҳакамлик борасида кўплаб эътирозларни эшитяпман. Агарда бирор жамоа лигада қолиш учун курашаётган бўлса-ю, унинг мағлубиятига таъсир қиладиган қарор чиқарилса, ҳақиқатдан ҳам бу ёмон ҳолат. "Бухоро" билан бўлган ҳолатда ачиндим. Биз йилдан-йилга барчаси яхши бўлиши учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳа, ўша хатолар атайин қилинмаган бўлиши мумкин. Факт бу факт.

- "Сўғдиёна" ушбу мавсум ўз имкониятларидан паст ўйнамоқда. Бунинг сабаби нимада?

- Жамоани кучсиз деб бўлмайди. Жамоанинг етакчиларсиз қолиб, кўрсатган ўйинидан мамнунман. Биз футбол ўйнашга, рақобатбардош бўлишга ҳаракат қилдик. Мағлуб бўлган кўплаб ўйинларимизда индивидуал хатолар сабаб бўлди. Коллектив ўйин бизда ёмон бўлмаган. Чунки яхши вазиятлар яратдик, кўплаб зарбалар бердик, тўпни ушлаб турдик, буларнинг статистикалари бор. Келаси йил учун пойдевор яратиб олдик. Бу ҳам жараённинг бир қисми. Ушбу мавсумда бир иш қилиб, келаси мавсумда барчасини бошидан бошлайдиган одам эмасман. Жамоа келаси йили янада яхшироқ бўлиши керак. Ушбу мавсумда кўплаб ёшларга имкон бердик, улар тажриба тўплаб олишди. Бизда келаси йил учун пойдевор бор. Айрим футболчилар ушбу мавсумдагидан кўра яхшироқ ўйнай олишади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика