Latest news

00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  0 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  3 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак" News

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтказиб юборилган 4та голдан сўнг айтишим мумкинки, биз яхши ҳаракат қилмадик. Қайсидир маънода ўз даражамизга ҳос ўйнаганимиз йўқ. "Қизилқум" ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Ўйиндаги жараёнлар турлича кечди. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Вазиятни ўнглашга астойдил ҳаракат қилдик. Ҳаттоки, 2:3дан кейин ҳам ўйинни ўзгартиришимиз керак эди, дея оламан. "Қизилқум" яхши ва тезкор ҳужумлар ташкил қилди. Биз ўзимизга кўп муаммо яратдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман. Биз эса ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатолар устида ишлашимиз шарт",- дейди Бошкович.

- Таркибда асосий футболчилар нима учун майдонга тушмади?

- Бу ҳақида гапириш қийин. "Навбаҳор" билан ғалабали ўйиндан кейин "Металлург"га мағлуб бўлдик. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ёмон ўйнамадик. Балки спад юз бергандир. Айрим футболчилар ўз даражасида ўйнамади. Буни албатта таҳлил қиламиз. 

- Биринчи даврадаги ва иккинчи даврадаги "Қизилқум"ни фарқи борми?

- "Қизилқум" бугун индивидуал ва бошқа жабҳаларда ҳам бизни мағлуб этди. Ўйин сифати, дарвозага зарбалар, ҳужумлар ташкил қилишда рақибга енгилдик. Очиғини айтганда, "Қизилқум"дан иккинчи даврада бундай сифатли ўйин кутмагандим. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бундай натижа ва сифатли ўйин билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак. 

- "Қизилқум" жон сақлаш йўлида курашмоқда. "Сўғдиёна" эса деярли Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилган...

- Олдиндан бирор нарса дейиш хато. Биз турнир жадвалида имкон қадар кўтарилишимиз керак. Суперлигада рақобат юқори. Чемпионат даражаси ҳам шундай. Жамоалар савияси тенглашган. Турнир жадвалида ҳам фарқ бор. "Пахтакор" ҳам, "Навбаҳор" ҳам умуман барча жамоалар очко йўқотмоқда.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика