Иван Бошкович: "Бугунги ўйиндан кўпроқ нарса кутгандим. Дуранг адолатли бўлди"
15 mar 2024 21:51
News
Иван Бошкович: "Бугунги ўйиндан кўпроқ нарса кутгандим. Дуранг адолатли бўлди"
"Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Тўртта гол, жуда кўп вазиятлар. Бу ўйинга жуда кучли тайёргарлик кўргандик. Тўғриси, бугунги учрашувдан кўпроқ нарса кутгандим. 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Футбол шунақа спорт тури. Гол урмасанг, сенга гол уришади. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб қўйдик. Концентрацияни йўқотиб қўйдик. Стандард вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Стандард вазиятлар бизнинг устунлигимиз бўлиши керак эди. Йигитлар билан танаффусда суҳбатлашиб олгандим. Биринчи бўлим сўнгида ўтказиб юборилган гол иккинчи бўлимда бизга руҳан таъсир қилмайди деб ўйлагандим, аммо бундай бўлмади.
Йигитлар ҳаракат қилишди, уларга эътироз йўқ. Бор кучларини ишга солишди. Голли вазиятлардан фойдаланиш керак. Дуранг адолатли натижа дея оламан.
Легионерларимиз қайтишгани яхши бўлди, аммо улар ҳали бор кучларини тиклаб олишмаган. Буни иккинчи бўлимда сездик. Олдимизда 15 кун бор. Унга қадар жамоа тикланиб олади деб ўйлайман", -дейди Иван Бошкович.
|
Sogdiana Shohruh Abdurahmonov - 3', Oleg Zoteev - 41' |
Superliga. Round 3 15/03/2024, 19:00 2
:
2
Finished
|
Olympic Aleksandr Zevadinov - 45', Alisher Odilov - 53' |
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments