Latest news

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  238 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Иван Бошкович: "Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Иван Бошкович: "Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз"

Coca-Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз. Суперлигада қолиш курашаётгандик, буни муддатидан олдин бажардик. Мени футболчиларни руҳияти ўйлантирганди. Аввалги ғалабадан кейин ўзгариш бўлишидан қўрққандим. Рақиб Суперлигада қолиш учун ғалаба керак эди. Жанг бўлиши аниқ эди. Қўқонликлар вазифани бажариш имкониятини сақлаб қолди. Уларга омад тилайман. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилмадим. Тўпни кўп вақт ушлаб турдик, олдинга ўтишга кечикдик. Шундай бўлса-да, ўйин охирида гол урдик, мезбонларда вазиятни тенглаштириш учун вақт кам қолганди. Мезбонлар стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилди, аммо биз ҳимояда ишончли ўйнадик. Омадимиз ҳам келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик. Бу орқали Суперлигада қолиш вазифасини бажардик.

- Таркибда Жасур Ҳакимов ҳужумда ўйнаётганди. Уни алмаштириш орқали ҳисобни сақлаб қолишни мақсад қилганмидингиз?

- Йўқ, бундай эмас. Жасур ўзини ёмон ҳис қилди. Шу сабаб уни алмаштирдик. Ҳужумчи ўрнига Усмоналини майдонга туширдик. Нарх эса ўз қанотида ўйнади. У ўз қанотида хавфли. Айнан унинг қанотидан кўпроқ ҳужумлар ташкил қилишни режалаштиргандик. 

- "Пахтакор" билан баҳсда ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилинганми?

- Нега тўхташимиз керак? Ҳар бир ўйиндан кейин ғалаба учун майдонга тушамиз. "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "биз мана энди қизишиб олдик" деганимда кўпчилик мени гапимни ҳазилга олди. Жамоа мана натижа кўрсата бошлади. Таркибдаги  4-5 та катталар ёшларга ўрнак бўла олмоқда. Шу тариқа давом этсак, келаси йилда чемпионлик учун кураша оладиган жамоа ярата оламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика