Latest news

00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:55Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия ва Швеция терма жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  4 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  20 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  13 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  17 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1

Италиянинг энг яхши менежери энди “Интер”да ишламоқда News

Италиянинг энг яхши менежери энди “Интер”да ишламоқда

"Ювентус"дан "Интер"га ёхуд нафақат футболчилар ашаддий рақиб таркибига ўтиб кетишади.

Шанба куни “Интер” жамоаси “Удинезе” билан куч синашди. Жузеппе Меацца стадиони трибунасида эса "нерадзуррилар" президенти Стивен Чжан ва Хавьер  Занетти билан ўтирган катта ёшдаги бир инсон Икардининг голидан ғоят хурсанд эди. Бу ҳурматли жанобнинг исми Жузеппе Маротта ва у ҳақиқатдан ҳам дунёдаги энг яхши менежерлардан бири ҳисобланади. Декабрдан буён Маротта “Интер”да иш бошлади ва аввал фаолият олиб борган жамоаси “Ювентус”ни ортда қолдириб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Маротта сабабли “Ювентус” юқори чўққига чиқди ва биринчиликни ушлаб турибди. 2010 йил клуб президенти бўлган Андреа Аньелли жамоа кучли менежер ва топ мутахассислар қўл остида бўлиши керак деб ҳисоблайди. Шу сабабли атрофига ана шундай инсонларни тўплашга уринган. Унинг режаларига кўра, асосий ролда “Сампдория”нинг собиқ бош директори бўлиши лозим эди. Бир йилдан кейин “кекса синьора” анча йилдан бери эришишга ҳаракат қилаётган биринчи скудеттосини нишонлади. Қизиғи шундаки, Маротта ҳам Кьеллини-Барцальи-Бонуччи учлиги ташкил этилишида иштирок этганди. У “Вольфсбург” ўйинчиси Барцальини атиги 300 минг еврога сотиб олишга президентни кўндирганди. Бироқ Бонуччи учун 15 миллион евро сарфлашга тўғри келган. У “Ювентус”га Андреа Пирлони эркин агент сифатида ўтишга кўндирган. Шунингдек, “Байер” билан музокараларда Артуро Видальнинг нархини пасайтиришга эришганди. Бундан ташқари, Пирло билан боғлиқ масалада Маротта ҳаттоки, Антонио Конте билан ҳам маслаҳатлашиб ўтирмаган. Шунинг учун, бош директор унинг муваффақиятига ҳеч ҳам шубҳа қилмасди.

Келаси ёзда Маротта шартнома имзолади. Унинг сўзларига кўра, бу унинг фаолияти давомидаги энг омадли шартномасидир. Поль Погба ҳам эркин агент сифатида “МЮ”дан ўтган. 2016 йил эса “Манчестер” францияликни Англияга қайтариш учун  юз миллиондан кўпроқ пул тўлашига тўғри келган. Поль Туринда ажойиб ўйнади. 2015 йилга қадар “Ювентус” жуда эҳтиёткорлик билан иш кўрди. Маротта агенти йўқ футболчилар билан келишиш борасида устаси фаранг, десак муболаға бўлмайди. У туфайли Погба ва Пирлодан ташқари бир қанча футболчилар жумладан, Льоренте, Хедира, Коман, Дани Алвес ва  Эмре Джан “Ювентус”да ўйнади. Албатта, ҳамманинг бошидан қоронғу кунлар ўтади. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам бундан мустасно эмас. Красич, Огбонна, Элиа, Бентдер унинг омадсиз шартномаларидан бўлди. Тўғри, Огбоннани 13 миллионга харид қилган бўлса ҳам, Маротта барибир қандайдир йўл билан футболчини “Бешиктош”га 7 миллионга сотиб юборишга эришганди.

Умуман олганда, Маротта кўп маблағ сарфлашни истамагани учун уни ҳақорат қилишарди. Айнан шу сабабли Антонио Конте билан “Ювентус”нинг йўллари айро кетди. Мураббий “фалон пул” турадиган янги футболчиларни олиб келишни талаб қиларди. Маротта эса аксинча, ёш ва иқтидорли ўйинчиларга эътибор беришлигини сўрарди. Контега энг алам қилгани 2015 йил, Аллегри келганидан 1 йил ўтиб, трансферная компания “Ювентус”нинг трансфер компаниясига бир қанча ўзгартиришлар киритилгани бўлди. Клуб янги ўйинчиларни сотиб олиш учун 100 миллиондан ортиқ пул сарфлади. Уларнинг энг қиммати Дибала трансфери бўлди. Тўғри, Маротта бундан мамнун эди деб бўлмайди, лекин у ҳам ўзгариш вақти келганини тушуниб етганди. Айниқса, барча футболчилар энди кучга тўлган пайти эди. Шу сабаб буёғига уларнинг нархи кундан-кунга ошса ошардики, аммо камаймасди. Ҳа, Симоне Дзадзадан ташқари, ҳамма футболчилар билан шундай бўлди. Дзадза эса ҳамон турли клубларга ижарадан ижарага ўтиб юрибди. Уни сотиб олиш ҳақида эса кимдир сўз очай демайди.

Бироқ келаси ёзда Игуаин трансфери Мароттанинг принципларига бироз мос келмади. Аргентналик учун нақд 90 миллион евро тўлашди. Жузеппенинг бундан аччиқланганининг сабаби чунки бошиданоқ уни энг кўпи билан шу сумманинг ярмига сота олишлари мумкин эди. Шу сабабли, Маротта президент бу трансферни амалга оширмаслигини сўраган. Лекин Аньелли Аньелли Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни истаган ва бу борада унга “Наполи” форварди ёрдам беришига ишонган. Афсуски, ҳаммаси ҳам президентнинг режалари бўйича кетмади. Тўғри, Игуаин ёмон ўйнади деб бўлмайди,  лекин сарфланган ҳаражатни ҳам оқлолгани йўқ. У ҳозирда “Милан”да ижарада.

Маротта ва Аньелли муносабатларидаги келишмовчиликлар шу йилнинг ёзида бошланди. Аньелли ЕЧЛдаги мағлубиятлардан чарчаган ва шунинг учун “Ювентус”га кучли ўйинчилар олиб келиш ниятида эди.  Маротта эса бунга бошқа йўл билан ёндашарди. Яъни тайёр “супер юлдуз”лардан кўра, иқтидоли ёш футболчиларни излаш керак деб ҳисобларди. Айтишларига қараганда, у Роналду “Юве”га ўтганида ҳам унчалик хурсанд бўлмаган экан. У авваллари Пирло трансферини амалга оширишда Аньелли билан маслаҳатлашмаган. Бугунги кунда эса президент менежерларининг фикри билан унчалик қизиқаётгани йўқ. Қизиқ томони шундаки, миш-мишларга қараганда, Аньелли ва Мароттанинг ораси бузилишига сабаб бўлган шахс менежер учун энг муҳим футболчилардан бири бўлган. Аньелли Туринга Поль Погбани қайтаришни жуда ҳам хоҳлаяпти, Маротта эса бу трансферга қарши чиқди. Аньелли “Ювентус” Европа футболидаги энг кучли жамоа эканини исботлаш мақсадида ёзда Мбаппени сотиб олишни режалаштирмоқда.  

Маротта клубнинг янги шартларига бўйсунишни истамади ва ишдан кетди. У Италия футбол федерациясида фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин Жузеппе 61 ёш бўлишига қарамай, бундай зерикарли ишда фаолият юритмаслигини айтганди. Мароттага “қизиқроқ” жойдан таклиф бўлишини кутаётганди ва у бунга эришди. “Интер”нинг муаммолари етарли бўлиб, уларни ҳал қила оладиган одам керак эди. Маротта учун клубнинг ҳитойлик эгалари унинг сўзларини қўллаб-кувватлаб, “қора-кўклар” таркибида ёш ўйинчиларни кўришни исташлари муҳим эди. Қишда “Интер” Барелла билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Ёзда эса Кьеза билан музокаралар олиб боришади. Жузеппе Туринга Федерикони олиб келишни мўлжаллаган эди. Энди эса уни “Интер” билан шартнома тузишга кўндиришга ҳаракат қилиб кўрмоқчи. Қизиқ, Спалетти янги раҳбарни ҳайратлантира олармикан?! Сабаби “Интер” яқиндагина Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Бу эса Мароттанинг режаларига жиддий таъсир қилди ва бу борада у бироз қийинчиликларга дуч келиши табиий. Ким билади дейсиз, балки айнан шу сабаб Спалеттига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилар. 

Жамоани ким бошқаради? Ахир Антонио Конте ишсиз юрипти, у ва Мароттанинг муносабатлари яхшиланиб улгурган, шунингдек, Симеоне ҳам бир вақтлар ўзи тўп тепган жамоа таклифини ўйлаб кўрса ажаб эмас.


Нима бўлганда ҳам, Италияда биз ҳали эътибор бермаган ажойиб тўқнашув юзага келмоқда. Жумладан, Павел Недвед, у "Ювентус"да ишлаётганидан хабарингиз бўлса керак, Мароттанинг "Интер"га ўтгани борасида фикр билдирар экан, "у ҳеч қачон чинакамига "ювентусчи" бўлмаганига энди шубҳа йўқ", деди. Айёр ва тажрибали Маротта Павелнинг бу сўзларини эслаб қолиши ва музокара столида, "Ювентус"дан навбатдаги ёш вундеркиндни илиб кетаётганда, ўзига хос "ўч" олиши турган гап. 

Мароттанинг энг севимли иқтибосларидан бири Нельсон Манделага тегишли: "Мен ҳеч қачон мағлуб бўлмайман: ё ғалаба қозонаман, ёки ўрганаман". "Интер"да эса Маротта кўпроқ ўрганиш эмас, ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика