Latest news

08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  13 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14

Италиядаги барча спорт тадбирлари коронавирус туфайли тўхтатилди News

Италиядаги барча спорт тадбирлари коронавирус туфайли тўхтатилди

Tags :  А Серия
Италия чемпионати ўйинларини ўтказиш коронавируснинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалаётгани сабабли тўхтатилди.

Италия Бош вазири Жузеппе Контенинг таъкидлашича, Италияда барча спорт тадбирлари тўхтатилган.

"Энди бизда вақт йўқ, рақамлар касаллик ва ўлимнинг сезиларли даражада ошганлигидан далолат бермоқда. Бизнинг одатларимиз ўзгариши керак,  бутун Италия манфаати учун бирор нарсани қурбон қилишимиз зарур. Шунинг учун биз янада қаттиқроқ чораларни кўрамиз. А Cерия ва барча спорт мусобақалари тўхтатилди. Буни барча мухлислар тўғри қабул қилишлари лозим", - деди Конте.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Италия Олимпия қўмитаси коронавирус тарқалиш хавфи туфайли 3 апрелгача мамлакатдаги барча спорт тадбирларини бекор қилишга чақирган эди.

Ҳозирги кунда Италияда 9172 киши коронавирус билан касалланган, вафот этганлар сони эса 463 кишини ташкил этади.

26 турдан сўнг "Ювентус" 63 очко билан А Серия пешқадамига айланганди. 62 очко тўплаган "Лацио" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Учинчи ўринда 54 очко билан, захира ўйинга эга бўлган "Интер" бормоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика