Latest news

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   0 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Италия футболида можаро: B Серия форматига ўзгартириш киритилди News

Италия футболида можаро: B Серия форматига ўзгартириш киритилди

Дамьяно Томмази ва Габриэле Гравина Италия футбол федерациясини B Сериядаги жамоалар сонини қисқартиргани учун танқид қилди.

Гап шундаки, B Серияда одатда 22 жамоа иштирок этади. Аммо Италия футбол федерацияси жорий йилдан эътиборан жамоалар сонини 19тага қисқартиришни маъқул топган. Бу эса кенг жамоатчилик томонидан кескин танқидларга учрамоқда ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бу форматда B Серияда эндиликда ҳар турда 1 жамоа дам олишига тўғри келади. Шунингдек, пастки табақадан қўшилиши керак бўлган 3 жамоа ўрнига чемпионат форматини ўзгартириб, лигани 19 жамоа билан давом эттириш қароридан Италиядаги Футболчилар Иттифоқи раиси Дамьяно Томмази норози.

- "Қайта-қайта такрорлайман, чемпионатни 19 жамоа ўтказиш қарорига мутлақо қаршиман. Тўғри, Италия футбол федерацияси қарор чиқаришдан аввал биз билан маслаҳатлашди, фикримизни сўради. Аммо мени фикрим ўзгармайди. Мен бундай форматга қаршиман. Форматни ўзгартириш - Италия футбол федерациясининг бизнинг устимиздан кулишини англатади", - дейди Томмази.

Италия Про Лигаси президенти Габриэле Гравина ҳам формат ўзгаришига мутлақо қаршилик қилганини таъкидлади.

- "B Серияга чиққан жамоаларнинг Италия футбол федерациясига берган қайдномаларини қабул қилмаслик бу кечириб бўлмас хато. Умид қиламанки, Италия футбол федерациясининг бу қарори бўйича назорат органлари керакли чора кўришади", - деди Габриэле Гравина.

Италия B Сериясининг янги мавсумига 11 кун қолганида  қуръа (бугун) ташлаш маросими ўтказилди. Аммо ҳалигача баҳс ва мунозаралар давом этмоқда.

Rating: -13   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика