Latest news

“Истиқлол” стадионида ёритиш тизими 1800 люксдан ошди News

“Истиқлол” стадионида ёритиш тизими 1800 люксдан ошди

U-20 Осиё кубоги гуруҳ босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказган “Истиқлол” стадиони бугундан Cоcа-Cола Суперлига учрашувларини қабул қилади.

2-тур доирасида бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Кеча Лига комиссари “Истиқлол” стадионини чемпионат ўйинларига тайёрлаш давомида прожекторлар бераётган ёруғликни ўлчади. Унга кўра, ёритиш тизими 1800 люксдан оширилгани аниқланди. Қўшимчасига, прожекторлар бутун майдон бўйлаб уйғунликда ёруғлик узатиши таъминланган. Бу эса “Истиқлол” стадиони ОФК талабларига тўла жавоб беришини англатади.

Шунингдек, “Истиқлол” аренада электрон реклама таблолари ўрнатилган. Майдон майсаси, дренаж ва суғориш тизими 2022-йилдаёқ Лига талаблари асосида янгиланган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига, хусусан, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровга мамлакат футболини ривожлантириш йўлидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиради.

“Нефтчи” – “Пахтакор” қарама-қаршлиги бугун соат 18:30 да старт олади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика