Latest news

12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  1 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  13 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  14 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  10 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  18 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4

"Истиқлол" - "Локомотив" учрашувининг омадли мухлиси "Лада Приора" соҳибига айланиши мумкин News

"Истиқлол" - "Локомотив" учрашувининг омадли мухлиси "Лада Приора" соҳибига айланиши мумкин

26 июнь куни Тожикистоннинг "Истиқлол" ва Москванинг "Локомотив" клублари ўртасидаги учрашуви чипталари нархи эълон қилинди.

Тожикистон клуби расмий сайтининг берган маълумотларига кўра, асосий, шимолий, шарқий ва жанубий секторлар учун чиқарилган чипталар нархи 20 сомоний бўлади. Юқори даражадаги қулайликни истаганлар учун VIP чипталар ҳам чиқарилади ва уларни 500 сомонийга харид қилиш мумкин.

Учрашув якунланганидан сўнг, мухлислар ўртасида лотерея ўтказилади ва унда ғолиб чиққанлар "Samsung Galaxy"нинг сўнгги модел смартфонларига ва "Лада Приора" автомобилига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу ўйин Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика