Latest news

00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  11 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  21 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

Расман: “Истиқлол” футбол клуби Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди News

Расман: “Истиқлол” футбол клуби Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди

Tags :  про лига
Фарғонанинг “Истиқлол” клуби уй учрашувларини ўтказиш учун стадиони йўқлиги ва клуб бош ҳомийси COVID-19 пандемияси даврида молиявий қийинчиликка учрагани сабабли Про лигадаги иштирокини тўхтатиши масаласида ЎзПФЛга мурожаат қилганди.

Ушбу масала юзасидан ташкилот Ижроия қўмитасига маълумотнома киритилди. Унда “Истиқлол” футбол клубини ЎзПФЛга қатнашчилар сафидан чиқиш юзасидан ёзган мурожаати кўриб чиқилган. Жамоанинг хусусий сектор томонидан молиялаштирилишини инобатга олиниб, ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клубига 2021 йилги мавсумда Биринчи лига мусобақаларида қатнашиш истагини билдирган тақдирда жорий йил 1 ноябрь кунига қадар ЎзПФЛга мурожаат қилиши, футбол клуби белгиланган муддатдан кейин мурожаат қилганда Биринчи лига қатнашчилари сафига қабул қилинмаслиги билдирилди. Кейинроқ клуб ҳудудий футбол ассоциациялари томонидан ўтказиладиган Иккинчи лига мусобақасида иштирок этиши мумкин бўлади.

“Истиқлол” футбол клуби Про лигадаги иштирокини тўхтатиши муносабати билан, мазкур клуб ҳамда унинг футболчилари ўртасида тузилган меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, клуб футболчиларининг бошқа клублар сафида рўйхатдан ўтказилишига рухсат берилади.

Шунингдек, Мусобақалар ўтказиш регламентининг 8.8-банди Про лига турнир жадвалига нисбатан қўлланилади. Яъни, “Истиқлол” клуби мавсумий учрашувларнинг тенг ярмида майдонга тушмаганлиги (7 ўйин) инобатга олиниб, унинг шу мавсумда ўтказган барча учрашувлари натижаси бекор қилинади. Бироқ ўша учрашувларда олинган сариқ ва қизил карточкалар ўз кучини сақлаб қолади.


Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика