Latest news

07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  10 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  2 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6

Истанбул дербиси бекор қилинди. Мураббийнинг бошини ёришди (ФОТО+ВИДЕО) News

Истанбул дербиси бекор қилинди. Мураббийнинг бошини ёришди (ФОТО+ВИДЕО)

"Фенербахче" ҳамда "Бешиктош" ўртасидаги Туркия Кубоги ярим финал ўйини стадиондаги тартибсизликлар туфайли 58-дақиқада тўхтатилди.

"Фенербахче" мухлислари "Бешиктош" захира ўриндиғи томон танга ва ёндирғичдан тортиб сув идишгача улоқтиришди.

Учрашув бош ҳаками Мете Калкаван баҳсни уч марта тўхтатди, бироқ тўртинчи тўхталишда стадиондаги тартибсизликларни назорат қилиб бўлмай қолди.


"Фенербахче" футболчилари трибунадагиларни тинчлантиришга уринишди, аммо бу фойда бермади.


"Бешиктош" захира дарвозабони Толга Зенгин бошига бир нарса тегди, кейин жамоа бош мураббий Шенол Гюнешни ҳам жароҳатлашди.


Посбоннинг ҳолати яхши эди, Гюнеш эса ерга йиқилди. Бошидан қон оқарди.


"Бешиктош" майдонни тарк этди ва ўйин тўхтатилди.


Майдон атрофида полициячилар навбатчилик қилишди.


Трибунаости йўлагида бошқа жанжал бошланди. Кимдир "Бешиктош" ёрдамчи мураббийига ҳужум қилди. Бу мухлисимиди ёки "Фенербахче" ходими, номаълум.


"Бешиктош" бош мураббийи Шенол Гюнеш бошига 5та чок тушди ва уни касалхонага олиб кетишди.


Ўйин давом этадими, йўқми, ҳеч нарса маълум эмас.

"Бешиктош" - "Фенербахче" ярим финал илк ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилган.

TAS-IX



Видеони кўчириб олиш (скачать)

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика