Latest news

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  47 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Испания мадҳиясида сўзлар йўқ. Уни ёзишга уринишган, аммо улар мамлакатни бирлаштира олишмаган News

Испания мадҳиясида сўзлар йўқ. Уни ёзишга уринишган, аммо улар мамлакатни бирлаштира олишмаган

Қийин тарихнинг 250 йили.

Биз ЖЧ ўйинлари олдидан мадҳия тантанали ижро этилишига ўрганиб қолганмиз: жамоалар бир овоздан куйлашади, трибуналар кўз ёшларини артган ҳолда мадҳияни айтишади. Аммо, баъзиларнинг мадҳиясида умуман сўз йўқ. Масалан, Сан-Марино, Босния ва Герцеговина ва... Испания. Эътибор берганмисиз?



Нега бундай бўлди? Испанлар мадҳия учун сўзлар ўйлаб топишга ҳаракат қилишганми? Буни кўриб чиқамиз.

Испания мадҳиясининг илк версияси бундан 250 йилдан кўпроқ вақт олдин пайдо бўлган. У 1761 йилда "Испан пиёдаларининг ҳарбий ҳаракатлари тўғрисидаги фармонлар китоби"да "Гренадерлар марши" номида қайд этилган. У мана бундай янграган.




Испанлар аста-секин маршни қиролча деб аташни бошладилар, чунки у қирол, қиролича ёки Астурия шаҳзодаси (Испанияда тахт ворисининг 1969 йилгача бўлган расмий унвони) иштирокидаги тадбирларда ижро этилган.

Мадҳия тантанали эшитилиши учун унга сўзларни қўшишни хоҳлашди. Ҳатто генерал Хуан Прим 1870 йилда конкурс ҳам ўтказди. Аммо, ҳеч ким "Гренадерлар марши"дан яхшисини таклиф қилмади.


Мадҳия тарихи: Франконинг таъсири ва муаллифлик ҳуқуқи учун ҳукумат тўлови

Мадҳия барибир ўзгарди.

Композитор Бартоломе Касас Перес 1908 йилда уни бироз ўзгартириб, қайтадан ёзди, аммо версия узоқ сақланиб турмади. "Гренадерлар марши" Иккинчи Испания Республикаси (1931-1939) даврида ўзининг расмий статусини йўқотди – унинг ўрнига "Риего мадҳияси" ишлатилди. Унда ҳатто сўзлар ҳам бор!




Аммо, Франсиско Франко 1937 йилнинг 27 февралида "Гренадерлар марши"ни назорат остидаги ҳудудларга қайтариш тўғрисидаги фармонни имзолади, "Риего мадҳияси" эса Испаниянинг қолган ҳудудларида қолди. Фуқаролар уруши якунланганидан сўнг "Гренадерлар марши" бутун Испанияга қайтди.




Испанлар 1997 йилда мадҳия версиясини белгилаб қўйишди. Қироллик 1908 йилги симфоник версиянинг ҳуқуқларини сотиб олди (бастакорнинг оиласи муаллифлик ҳуқуқи учун деярли 800 минг евро олган). Мадҳия Маданият вазирлигига тегишли бўла бошлади ва шу сабабли ҳайратланарли воқеа юз берди: мамлакат мадҳияни ижро этганлардан муаллифлик йиғимини ундирди.

Мусиқачилар бундан ғазабланишди, лекин улар тўловни тўламаслик учун ўзгартирилган мадҳияни ижро этишлари керак эди. Муаммо мусиқачи ва ҳарбий Франсиско Грау томонидан янги расмий версия ёзилганда ҳал бўлди. Уни бепул ижро этиш мумкин эди.




Испания мадҳиясида сўзлар бор эди, аммо сиёсатчилар уни қайта ёзишди ёки бекор қилишди


Вақти-вақти билан одамлар "Гренадерлар марши"га сўзларни ёзишга ҳаракат қилишди. Уларнинг биринчиси 1843 йилда асли келиб чиқиши аргентиналик бўлган испан драматурги Вентура де ла Вега бўлди, аммо уни қўллаб-қувватлашмади. Бошқаларда ҳам ўхшамади.

Бир марта қирол Альфонсо XIII  буйруғи билан Испан тили Қироллик академияси ходими Эдуардо Маркина ўзининг сўзлар версиясини ёзган. Аммо, у 1923 йилда қораламада қолиб кетди.

Аммо, Альфонсо XIII таслим бўлмади. Ҳукумат раиси буйруғи билан 1928 йилда драматург ва журналист Хосе Мария Пеман бошқа матн ёзди.

Франконинг Фуқаролар урушидаги ғалабасидан сўнг Пеманнинг матни таҳрирланди. Иккита фарқ юзага келди: "Alzad la frente" сўзи ("қошларингизни кўтаринг") сўзи "Alzad los brazos" ("қўлларингизни кўтаринг")га ўзгартирилди – бундай ҳавола Рим фашистик саломига ишора эди, "los yunques y las ruedas" ("дастгоҳлар ва ғилдираклар") ибораси "los yugos y las flechas" ("бўйинтуруқ ва ўқлар" – франкоизм белгиларининг элементлари)га ўзгартирилди.


ВИДЕО  ЖЧ-2022. Испания – Коста Рика 7:0


Кейинроқ Пеман Франко режими остида расмий шоир бўлди, аммо у ҳам оиласи каби доим мадҳия матнини ўзгартиришга алоқадорлигини рад этишарди. Хосе Мария Пеман сўзлари билан янграган мусиқа Франко ҳукмронлигининг барча даврида (1936-1975) ишлатилган.

Мадҳияга ўзгартириш Франконинг ўлимидан сўнг ҳукуматга келган қирол Хуан Карлос I билан боғлиқ эди. У 1978 йилда бастакор Франсиско Грауга мадҳиянинг янги аранжировкасини ёзишни буюрди ва яна матнни олиб ташлади. Шундан сўнг сўзлар ортиқ пайдо бўлмади, мадҳиянинг номи эса ўзгарди ва "Қироллик марши" деб аталадиган бўлди.

Баъзида контекстни билмаслик ҳолатлари рўй беради. Хўш, 2015 йилда Индонезияда ўтган бадминтон бўйича Жаҳон чемпионати финалидан сўнг (испан Каролина Марин олтин медални ютган) анъанавий "Қироллик марши"нинг ўрнига Франкоизм давридаги Испания мадҳияси қўйилди. Марин бутун мадҳия пайтида бироз табассум ва ҳайрат билан турди.




Мадҳияга сўз қўшишга уринишлар ҳали ҳам бор. Буни ҳатто бир марта Испания Олимпия қўмитаси ҳам қилган:  2007 йилда қўмита раиси Алехандро Бланко "Энфилд"га ташриф буюриб, "You'll never walk alone" қўшиғини эшитади ва конкурс ташкил этишни хоҳлайди. Унда испаниялик либреттист Паулино Куберонинг талқини ғолиб бўлади.

Аммо, расмий тақдимотдан ўн кун олдин мадҳия матни газетага сизиб чиқади – ва миллатчилик оҳанглари туфайли жанжал кўтарилади. Олимпия қўмитаси мадҳияни тасдиқлаш учун ярим миллион имзо тўплаши керак эди, аммо у ҳатто уларни йиғишдан ҳам бош тортади.

Шунақа гаплар – ҳар доим уриниш бор. Аммо, ҳеч ким барчасини бирлаштирувчи матнни топа олмаяпти.


"Қизил фурия" Қатарда ўтаётган Жаҳон чемпионатини шунчаки "даҳшатли" бошлади. Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бирининг ўйинларидан баҳра олишда давом этамиз! 


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика