Испания Германияни уйига юборишга тайёр ёки немислар охирги ўйиндаги шармандаликнинг ўчини олишадими? Япония эса деярли плей-оффда. Куннинг асосий интригалари
27 nov 2022 14:16
News
Испания Германияни уйига юборишга тайёр ёки немислар охирги ўйиндаги шармандаликнинг ўчини олишадими? Япония эса деярли плей-оффда. Куннинг асосий интригалари
Япония — Коста-Рика
Япония терма жамоаси илк турда сенсацион тарзда Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва шу сабаб Коста-Рикага қарши ўйиндаёқ плей-офф йўлланмасини расмийлаштириши мумкин. Хадзиме Мориясу жамоани немисларга қарши ўйинга ажойиб тайёрлади. Айниқса Бундеслигадаги ўйинчилар — Рицу Доан ("Фрайбург") ва Такума Асано ("Бохум") бунда катта ёрдам беришди. Иккиси ҳам иккинчи таймда тушди, аммо мураббий Коста-Рика билан катта эҳтимол уларни асосий таркибга қўяди. Японлар марказий америкаликлар билан дастлабки дақиқалардан бошлаб ғалаба учун ўйнашга ҳаракат қилади.
Japan |
World Cup Grp. E . Round 2 27/11/2022, 15:00 1
:
0
Finished
|
Costa Rica Keysher Fuller - 81' |
Stadium: Ahmed bin Ali Stadium, 41479 spectators
Referee: Michael Oliver
Коста-рикаликлар учун турнир муваффақиятсиз бошланди. Лотин америкаликлар испанларнинг қурбонига айланишди, Кейлор Навас эса 8та аниқ зарбадан 7та гол ўтказиб юборди. ПСЖ дарвозабони жорий мавсум деярли ўйин амалиётига эга бўлмади, Японияга қарши ўйинда эса яна ўйинга кириш талаб қилинади. Коста-Риканинг қариган ҳужумидан нима кутиш мумкинлигини айтиш қийин, аммо Луис Суарес (уругвайлик форвард эмас)нинг шогирдлари ҳимояда қаттиқ ишлашларига тўғри келади. Японларни техника бўйича Испания билан таққослаш қийин, аммо ушбу жамоа жисмоний томонлама аниқ ёмон эмас, шу сабаб коста-рикаликлар футболчиларни тушуниш мумкин.
Бельгия — Марокаш
Бельгия ва Марокаш дастлабки ўйинлари билан умуман ҳайрон қолдирмади, аммо биринчиси зерикарли ўйинда ғалаба қозонган бўлса, иккинчиси хорватларга гол уришга имкон бермади.
Россиядаги бронза медаллари эга чиққан жамоа "қариган", буни Канада билан ўйинда пайқаш қийин эмасди. Шимолий америкаликлар анча фаол ўйнашди, бельгияликларга эса сифатли тарзда имкониятлардан фойдаланиш ёрдам берди. Қатардаги "отлин авлод"га ҳатто Кевин Де Брюйне ҳам ишонмаяпти. "Ҳеч қандай имконият йўқ, биз жуда ҳам қаридик", — "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ҳазил ёки чин, кеча The Guardian'га шундай интервью берди. Ва у Бельгияга кўпроқ аутсайдер сифатида қарашини айтди. Агар унда бошқача ният бўлса, бу шерикларини руҳлантиришнинг ноодатий усули.
Belgium |
World Cup Grp. F . Round 2 27/11/2022, 18:00 2
:
0
Finished
|
Morocco Romain Saiss - 73', Zakaria Aboukhlal - 90' |
Stadium: Al Thumama Stadium, 43738 spectators
Referee: Cesar Ramos
Бошқа томондан, Хорватияга қарши ўйинда ҳам марокашликлар ёрқин ўйин кўрсатишмади. Ушбу жамоа ҳали яна икки тур бор бўлса ҳам очколар бўйича Россияда ўтган турнирдаги натижасини такрорлади. Шу билан бирга, африкаликлар тўрт йил аввалгидек ҳужумкор кўринишмаяпти. Бельгияга қарши ўйинда Марокашнинг нурсиз ўйини такрорланиши мумкин, бундан ташқари терма жамоа қанот ҳимоячиси ва етакчиси Ашраф Хакими сонидаги ноқулайлик сабаб ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Бельгиянинг ёрқин бўлмаган ўйинига қарамай, "қизил иблислар"га Марокаш устидан қозонилган ғалаба гуруҳ босқичидан чиқишни кафолатлаши мумкин.
Хорватия — Канада
Канада бельгияликга қарши ўйиндаги ажойиб ҳаракатлари билан мухлисларни ҳайратга қолдирди, аммо ҳозир Альфонсо Дэвис пенальтидан аниқ фойдаланганда нима бўлишини тахмин қилишгина қолмоқда. Шимолий Америкадаги саралаш ғолиблари энди ЖЧ-2018 финалчилари устидан ғалаба қозонишлари керак. Тўғрисини айтганда, қанчалик ғалати эшитилмасин, Канадани ўйин бўйича фаворит деб аташ ҳам мумкин.
Croatia Andrej Kramaric - 36', Marko Livaja - 44', Andrej Kramaric - 70', Lovro Majer - 90' |
World Cup Grp. F . Round 2 27/11/2022, 21:00 1
:
4
Finished
|
Canada Alphonso Davies - 2' |
Stadium: Khalifa International Stadium, 44374 spectators
Referee: Andres Matonte
Аммо, Хорватияга кимга унинг футболи ёқиш ёки қолмаслигининг қизиғи йўқ. Бу жамоа катта маҳорат ва тажрибага эга, "шашкачилар"да кўплаб топ жамоалар билан ўйнаш тажрибаси мавжуд. Албатта, клублар миқёсида ҳам кўплаб хорватиялик футболчилар анчадан бери танқидчиларга ўзларини даражаларини исботлаб келишади. Плей-оффга чиқа олмаслик ЖЧнинг амалдаги вице-чемпионлари учун муваффақиятсизлик бўлади, шу сабаб Лука Модрич ва унинг жамоаси ғалаба қозониши шарт.
Қувноқ Канадани қанчалик мақтамайлик, барибир улар ЖЧда ҳали бирорта ҳам гол уришмаган. Бу ҳолатни амалдаги финалчилар билан тўғирлаш осон бўлмаслиги аниқ.
Испания — Германия
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг энг кутилган ўйини бугун ўтказилади. Қатардаги ЖЧ олдидан Испания ва Германия терма жамоалари соврин учун фаворитлардан бири сифатида эътироф этилишаётганди, аммо ҳозирда барчаси ўзгарган. Немислар Японияга қарши яхши ўйинга қарамай, дастлабки турдан сўнг очкосиз қолишди. Энди улар ўтган баҳсда рақибини 7:0 ҳисобида тор-мор келтирган жамоани таслим этишлари керак. Аммо, улар ўртасидаги сўнгги ўйин ҳам деярли шундай ҳисобда тугаган, испанлар Германиянинг асосий таркибини Миллатлар Лигасида 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, чинакамига шарманда қилишган. Ўшанда Ферран Торрес хет-трик қайд этганди. 22 ёшли форвард Коста-Рикага ҳам 2та урди. Кўриб турганингиздек, бу йигит терма жамоада "Барса"дан кўра муваффақиятлироқ ўйнамоқда.
Spain Alvaro Morata - 62' |
World Cup Grp. E . Round 2 28/11/2022, 00:00 1
:
1
Finished
|
Germany Niclas Fuellkrug - 83' |
Stadium: Al Bayt Stadium, 68895 spectators
Referee: Danny Makkelie
Икки дастлабки ўйин олдидан жамоаларда вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичи яхши бўлмаслиги тахмин қилинганди. Германия якунда 3,53 xG (кутилган голлар) билан атиги бир марта, ўшанда ҳам пенальтидан тўп киритди. Испания эса максимал тарзда гол урди.
Хуллас бугун бизларни ажойиб ўйинлар кутиб турибди. Ёки E гуруҳидаги интрига ҳаддан ташқари юқорилаб кетади, ёки Испания Қатардаги ЖЧда ўзига 1/8 финални кафолатлайди. Германия эса мағлубиятга учраса, кетма-кет иккинчи бор ЖЧда гуруҳ босқичидан чиқа олмайди.
Алишер Остонов таржимаси
Comments